Get Mystery Box with random crypto!

#Мулоҳаза Бир киши олма боғли янги ҳовли сотиб олганидан жуда | BUKHARA NEWS | Расмий канал

#Мулоҳаза

Бир киши олма боғли янги ҳовли сотиб олганидан жуда хурсанд эди. Бироқ ён қўшнисининг хурмача қилиқлари кайфиятини бузарди: гоҳ эшиги олдига ахлат тўкарди, гоҳ дарвозани бежарди.

Бир куни янги уй соҳиби яхши кайфият билан уйғониб, ташқарига чиқди. Дарвозаси олдида бир челак ахлат турарди. У бир оз ўйланиб тургач, челакни ахлатхонага бўшатиб келди ва ялтирагунича тозалаб ювди. Сўнг энг сара олмалар билан тўлдирди ва қўшнисининг эшигини қоқди. Бундан қўшни қувониб кетди: “Ниҳоят, жиғига тегдим. Ҳозир жанжал бошланади”, дея эшикни очди. Қаршисида турган қўшни унга бир челак олма тутди ва деди:
— Ҳар ким ўзида борини бировга ҳам илинади. Бизда бори шу...

Сиз одамларга нимангизни илиняпсиз?

BUKHARA NEWS
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram