2023-04-18 12:49:37
Сунъий интеллект Бухоронинг сўнгги амири — Амир Саййид Олимхоннинг образини тиклади
Хабарингиз бор, бугунги кунда сунъий интеллект ёрдамида тарихий шахслар ҳамда воқеалар қайта жонлантирилмоқда. Шу қаторда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам сунъий интеллект кўмагида Бухоронинг сўнгги амири - Амир Саййид Олимхоннинг бир нечта иллюстрациясини яратди.
Маълумот ўрнида, манғит ўзбеклари сулоласидан бўлмиш Амир Саййид Олимхон Бухорои Шариф амири хонадонининг еттинчи ва энг охирги амири бўлган.
Отаси вафотидан сўнг 1910 йил 24 декабрда Бухоро тахтига ўтирган. 1920 йил Бухоро босқини натижасида амирлик тузуми ағдариб ташлангандан сўнг, Бухоро халқининг босқинчи қизил армияга қарши олиб борган мустақиллик курашига раҳбарлик қилишга уринган ва 6 ой давомида курашган.
Олимхоннинг хотиралари Парижда француз (1929), кейинчалик Ғарбда форс, Ўзбекистонда ўзбек ва рус (1991), Тожикистонда тожик (1992) тилида алоҳида китоб сифатида чоп қилинган. Олимхон ҳикмронлиги даврида Бухорода “Олимхон мадрасаси” қурилган, “Ситораи Моҳи Хосса” саройини қуриш якунланган.
@Bukhara - Бухороликлар канали!
7.6K viewsedited 09:49