Get Mystery Box with random crypto!

“Халқ банки” Галаосиё филиали собиқ ходими жиноятга қўл урди | BUKHARA | BUXOROLIKLAR | Расмий кана️л

“Халқ банки” Галаосиё филиали собиқ ходими жиноятга қўл урди

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Шофиркон тумани Жўшўра маҳаллсида яшовчи, 29 ёшли Ф.Ш. АТ Халқ банкининг Галаосиё филиалида 2017 йилдан 2022 йил октябрь ойига қадар пенсия ва нафақа тарқатиш бўйича бухгалтер-назоратчи лавозимида ишлаб келган.

Бу шахс 2019-2022 йиллар давомида “Халқ банки” Галаосиё филиалидан фуқаролар Ж.Ж., Ҳ.А., С.С. ва Н.Ў.ларни алдаб, уларнинг номига жами 61,7 млн. сўмлик кредит маблағларини ажратилишига эришиб, кредит маблағларини ўз шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Bukhara - Бухороликлар канали!