Get Mystery Box with random crypto!

Сианда ўтаётган “Марказий Осиё-Хитой саммити доирасида Хитой - | @BUGUNUZ™ - Official channel

Сианда ўтаётган “Марказий Осиё-Хитой саммити доирасида Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасига оид уч томонлама ҳужжат қабул қилинди. Расман билдирилишича, ҳужжат Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ва Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси томонидан имзоланган.

Ҳужжатга асосан, томонлар қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, инвестициялар ва молиялаштириш моделини ўрганиш ва аниқлашга келишиб олди.

2022 йил 14 сентябрда ҳам Самарқандда ўтган ШҲТ саммити доирасида “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўли қурилиши бўйича ҳамкорлик битими имзоланганди.

Битимда Қирғизистон ҳудудидаги темир йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича барча ишларни 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида якунлаш белгиланган эди.

Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг билдиришича, битимда белигланган ишлар амалга оширилган.

Мазкур темир йўлни қуриш ташаббуси 2000 йиллар бошларида кўтарилган, аммо ҳанузгача амалга ошмай келаётган эди.