Get Mystery Box with random crypto!

Европа воз кечаётган AstraZeneca вакцинасининг 660 минг дозаси | @BUGUNUZ™ - Official channel

Европа воз кечаётган AstraZeneca вакцинасининг 660 минг дозаси 17 мартда Ўзбекистонга олиб келинади

17 март куни Тошкент вақти билан соат 01-55 да Тошкент Халқаро аэропортига Ҳиндистондан COVAX дастури орқали COVID-19га қарши 660 минг доза COVISHIELD вакцинаси муравват ёрдами сифатида етказиб берилади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати расмий баёнотида COVISHIELD вакцинаси AstraZeneca вакцинасига Ҳиндистон ишлаб чиқарувчилари томонидан берилган ном эканини очиқ айтилмаган.

Дания, Норвегия, Исландия, Италия, Германия, Франция, Испания ва Болгария қонда тромблар пайдо бўлиши кузатилгани ортидан AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни тўхтатган.

COVAX дастури камбағал давлатларга коронавирусга қарши вакцинани бепул етказиб бериш мақсадида ташкил этилган. Расман билдирилишича, Ўзбекистонга мазкур дастур орқали 2021 йилда 2,64 миллион доза AstraZeneca вакцинаси етказиб берилади.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews