Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентлик аёл қарзини узиш учун навоийлик қизни Туркияга соти | @BUGUNUZ™ - Official channel

Тошкентлик аёл қарзини узиш учун навоийлик қизни Туркияга сотиб юборди

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 1969 йилда туғилган фуқаро Қ.М., Навоий шаҳрида яшаган 1998 йилда туғилган М.Ғ.,ни Туркия фуқаросига сотиб, қарзини тўлади. Бу ҳақда Навоий вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув жараёнида аниқланишича, Қ.М., Туркия фуқаросидан қарз бўлиб қолган. У қарзини узиш учун Навоий вилоятида яшовчи 23 ёшли қизни савдо дўконларидан бирида ишлатишини айтиб, алддов йўли билан Тошкентга олиб келади.

Шундан сўнг Туркия фуқаросидан қарзини узиш мақсадида қизни 2020 йилнинг октябрь ойида Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркияга олиб боради ва шу ерда сотиб юборади.

Расман билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews