Get Mystery Box with random crypto!

Хонқа туманида суд ва буюм бозорининг томлари қулади Хоразм в | @BUGUNUZ™ - Official channel

Хонқа туманида суд ва буюм бозорининг томлари қулади

Хоразм вилоятининг Хонқа туманида 14 март куни «Хонқа буюм савдо» МЧЖ (буюм бозори) биносининг томи “белгиланган юк кўтармасидан ошиқроқ юклама оқибатида қулаб тушган”.

Хонқа туманида 13 март куни кучли шамол оқибатида жиноят ишлари бўйича Хонқа тумани суди биносининг томи қулаб тушгани ҳам хабар қилинганди.

Расман билдирилишича, суд ва бозор томининг қулашидан ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ҳодиса оқибатлари туман ФВБ ва мутасадди ташкилотлар томонидан бартараф қилинмоқда.

13-14 март кунлари Хоразм вилоятида кучли шамол ва қор бўрони оқибатида қатор туманлардаги юзлаб хонадонлар электр энергиясисиз қолган. Кучли шамол ортидан Навоийдаги 3 та туман ҳудудидан ўтган йўлнинг бир қисми транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилган.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews