Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонга ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари | @BUGUNUZ™ - Official channel

Ўзбекистонга ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали кириб келаётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёки чегара пунктида коронавирусга антиген экспресс тест олиш тартиби 2021 йилнинг 15 мартидан бошлаб бекор қилинади.
15 мартдан кучга кирадиган янги тартиб бўйича ҳаво ва темир йўл қатновлари орқали Ўзбекистонга келаётган шахслар сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиши шарт.

Автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кириб келаётганлар ҳам мана шундай маълумотномани топширишлари зарур. Бироқ бундай маълумотномага эга бўлмаган шахслар чегара пунктларидаги махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирусга антиген экспресс тест топширади.

Коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари натижалари инглиз ёки рус тилларида бўлиши талаб этилади.

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews