Get Mystery Box with random crypto!

КУЛИБ ЯШАНГ Кулиб яшанг кўнгилда армон қолмасин, Қайғу-алам юз | ꧁🌸Jannatim Onam🌸꧂

КУЛИБ ЯШАНГ
Кулиб яшанг кўнгилда армон қолмасин,
Қайғу-алам юзингизга соя солмасин,
Беғубор кулгудан лаблар толмасин,
Энг бахтиёр инсон бўлиб кулиб яшанг.

Қариялар дуосини олиб яшанг,
Бахт,қувонч-у,шодликларга тўлиб яшанг,
Фарзандларнинг камолини кўриб яшанг,
Энг бахтиёр инсон бўлиб кулиб яшанг.

Юртимдайин ҳур диёрда ўйнаб-кулиб,
Ҳар дақиқа,ҳар онингиз завққа тўлиб,
Дунёдаги барча бахтга ошно бўлиб,
Энг бахтиёр инсон бўлиб кулиб яшанг.

Хаста дилга бахт улашинг кулгу билан,
Мўъжизалар сиз яратинг,кулгу билан,
Хафа юзга шодлик беринг,кулгу билан,
Энг бахтиёр инсон бўлиб кулиб яшанг.


Мехрбоним