2022-09-29 04:10:41
Инсоннинг қон гуруҳи феъл-атвор ва саломатликка таъсир қилади I қон гуруҳи вакиллари(О) - кучли журъат эгаларидир. Улар туғма этакчи, ташаббускор ва оптимист бўлиб, мақсадга қараб кучли интилишади.Улар танқид ва танбеҳни ёмон қабул қилишади. Бу гуруҳ вакилларининг организмлари ўта чидамли бўлгани учун, улар орасида узоқ умр кўрувчилар кўпчиликни ташкил қилади.
Энг кўп учровчи касалликлар: асаб ва ўн икки бармоқли ичак хасталиклари, ошқозон яраси, гастрит ва бошқа ҳазм тизими билан боғлиқ касалликлар. Ўзларидаги табиий куч, соғломликни сақлаб қолишлари учун оқсилга бой таомлар ва жисмоний меҳнатни канда қилмасликлари керак.
II қон гуруҳи вакиллари(А) - барқарор феъл-атвор эгаларидир. Тартибни биринчи ўринга қўювчи бу гуруҳ вакиллари тасодифлардан кўра ташкиллаштирилган ҳодисаларни афзал кўради. Муаммолари ва ташвишларини яширишга мойил бўлган иккинчи қон гуруҳи эгалари аслида ҳиссиётга берилувчан бўлиб, тез-тез депрессия ҳолатига тушиб туришади.
Кам жисмоний ҳаракат қилганлари боис, қуйидаги хасталикларга мойил бўлишади: ревматизм, диабет, юрак фаолияти касалликлари, бронх йўллари астмаси, аллергия, холесистит, буйрак тоши. Ўз саломатликларини тиклаш учун уларга дам олишни тўғри ташкил этиш, таомномаларидан гўшт маҳсулотларини бир оз узоқлаштириш тавсия этилади. Жисмоний машқлардан йога, тай-чи ва шунга ўхшаш спорт турлари билан шуғулланганлари маъқул.
III қон гуруҳи вакиллари(В) - ҳақиқатан ҳам ўзига хос одамлардир. Ижодкор табиатли, ижобий маънода ўзбошимча. Одатда уларнинг кўпчилиги ўткир истеъдод, бой тасаввур эгаси. Бор диққатини севимли машғулотига қарата олиш уларнинг муваффақияти калитидир. Баъзан айнан шу туфайли одамлар билан мулоқотга яхши киришолмай, одамови ва камгап кўринсаларда, аслида таъсирчан шахс ҳисобланишади.
Саломатлик бобида бу гуруҳ вакиллари биринчи ва иккинчи гуруҳлар ўртасида туради. Улар орасида энг кўп учровчи касалликлар: радикулит, остехондроз, бўғим касалликлари.
Саломатликларини тиклаш учун уларга жисмоний машқларнинг барчаси фойдалидир.
IV қон гуруҳи вакиллари(АВ) - ажойиб ташкилотчи, юмшоқ табиатли, босиқ феълли кишилардир. Кичкина нарсаларга вақт сарфламай, кўп нарсани ўрганишга, имкони борича ишни охирига этказишга ҳаракат қилишади.
Тўртинчи гуруҳ вакиллари иммун тизимининг мустаҳкам эмаслигидан азият чекадилар. Уларга иммунитетни мустаҳкамловчи машқлар, асосан, велосипедда сайр, сузиш ва пиёда юриш фойдали. Бундан ташқари, С витаминига бой таомлар ҳам тавсия этилади. Энг кўп учровчи касалликлар: шамоллаш ва уларнинг асорати ҳисобланган ангина, гайморит.
214 views01:10