Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Хитой компаниялари Сирдарёда қуёш электр станциясини қ | Boyovut Live 🔴 Расмий Канал

#Тезкор Хитой компаниялари Сирдарёда қуёш электр станциясини қуради

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев Хитойнинг “Shanxi Jin Tong Transmission Co. Ltd”, “Hainan Huiyuan Technology Co. Ltd” ва “Tong wei Co. Ltd” компаниялари вакилларидан иборат инвесторлар гуруҳини қабул қилди.

"Учрашувда хитойлик ҳамкорлар Сирдарёда қуввати 300 МВтгача бўлган қуёш фотоэлектр станцияси лойиҳасини амалга оширишга тайёр эканликларини маълум қилди. Юзма-юз мулоқотда ушбу истиқболли лойиҳанинг молиявий жиҳатлари муҳокама қилинди. Билдирилган таклифлар вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди. Шунингдек, Мирзаобод, Ховос, Оқолтин ва Сардоба туманларидаги ўзлаштирилмаган ерларда лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганиш бўйича вилоят мутасаддиларига кўрсатма берди", — дейилади вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида.

Boyovutliklar qoʻshiling va tezroq ulashing.
@Boyovut_live