Get Mystery Box with random crypto!

​#нимадир. Ҳалиям психолог мавзуси гапириляптийкан-ей... Б | Botiniy gaplar

​#нимадир.

Ҳалиям психолог мавзуси гапириляптийкан-ей...

Бугун ютубга кирсам, "эркак керакми" деган аёлни биров уриб кетишди деб монтаж видео тарқатибди, биров кечирим сўради деб...

Ўзим учун хулоса олдим: Демак, Ўзбекистонда жуда кўпчилик видеони охиригача кўрмайди.

Расмни ҳам ярмини кўради.

Китобни ярмидан ўқийди.

Шеърни фақат бошинигина ёдлайди.

Исмни ярмини айтиб чақиради.

Ҳулосани ярмига кўра ясаб қўя қолади.

Нисо сураси 3 оятнинг ҳам ярми керак баъзи бирларга. Яъни тўрттагача никоҳлаб олаверинг деган жойи.

"Адолат қилолсангиз" деган жойини ўқиб, тушуниш учун яна бир одамнинг умри керак.

Охир замон умматларининг демакки кўпи шундай. Охиригача эшитмайди, охиригача кўрмайди, никоҳни ҳам охиригача олиб бораётгани йўқ кўпи.

Етимлар, яна эрга тегиб-эрдан чиқаётганлар кўп.

Кўп ишларни охиригача етказмаймиз-у аммо бировни тушуниб тушунмай айблашга келганда ғоят тоқатлимиз!

Етмиш жойимиздан белбоғ боғлаймиз ва билмаймиз-ки, буларнинг охири не?

Менам постни атай ярим қилиб ёздим. Қолган гапим пастдаги суратда.

Рост: ҳозирги вақтда аёллар ҳамма ишни қила олади. Чунки ўтмишда эркак ва аёлнинг ўрни алмашиб қолиши учун турли сабаб-воситалар бўлди.

"Эрим-бош эгам" деган сўзни том маънода тушуниб, шунчаки бошида хўшшайиб туриш-эркаклик эмас!

Аёлнинг суянчи, жон-жигари бўлиб ёнига келинг, ўзи билиб бошига кўтаради.

Расмнинг номи: "бу ерда учта эркак бор"

Ummu Zaynab Ummu