2022-07-19 12:40:19
5 йил стажга эга, лекин олий педагогик маълумоти бўлмаган ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли квота ҳақида маълумот
Кимлар топшира олади?
— Халқ таълими тизимида ишлаётган;
— камида 5 йил стажга эга;
— олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар.
Тартиби қанақа?
— ҳеч қаердан алоҳида тавсиянома олиш шарт эмас ёки ДТМ сайтида имтиёз бор деган маълумот кўринмайди;
— Ўқитувчилар мй.гов.уз сайтида оддий абитуриент сифатида 20 июлгача (шу куни ҳам) рўйхатдан ўтишлари керак;
— Биринчи йўналиш сифатида 1000 та имтиёзли квота белгиланган сиртқи йўналишлардан бирини танлаш керак. Рўйхат бу ерда
— 2, 3, 4 ва 5-йўналишга тўғри келадиган исталган йўналишни танлаш мумкин. Агар бор бўлса, кундузги, кечкини ҳам танлаш мумкин;
— Тестга ҳам оддий абитуриент сифатида кириб чиқишади;
— Агар ўзлари олган балл бўйича бешта йўналишдан бирига ўқишга кириб кетишса, унда уларга ушбу мақсадли квота қўлланмайди;
— Ушбу мақсадли мингта квота ўқишдан йиқилган педагогларга қўлланади;
— Йиқилган ўқитувчилар мақсадли квота доирасида баллар кетма-кетлигида ўқишга тавсия қилинади.
Ўқиш тўлов-контракт асосида бўлади. Ушбу имтиёз ўқишдан йиқилганларга фақат мақсадли мингта квота беради, лекин контракт пулини ўқитувчиларнинг ўзлари тўлаши керак.
Бу 5 йил стажга эга хотин-қизларга бериладиган 500 та квота эмас. У бошқа, бу бошқа, адаштириб қўйманг.
Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
589 views◦•●◉✿✿Rasulova Naimaxon✿✿◉●•◦, 09:40