Get Mystery Box with random crypto!

#Огоҳлантириш Ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларга асоссиз р | USTOZLAR UCHUN KERAKLI FAYLLAR

#Огоҳлантириш

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларга асоссиз равишда огоҳлантириш хатлари бермаслик тўғрисида кўрсатма берилди

Халқ таълими вазирининг биринчи уринбосари У.Шарифходжаевнинг маълум қилишича, сўнги пайтларда мактаб раҳбарияти томонидан ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларга нисбатан асоссиз равишда қисқа муддатли шартнома тузиш, синф раҳбарлиги ва устама тўловларини бермаслик, огоҳлантириш хатлари бериш, йиғилишларда камситиш каби қонунбузарлик ҳолатлари содир этилган.

Шу сабабли вазирлик томонидан бундай салбий ҳолатларга йўл қўйган умумтаълим мактаблари раҳбарларига нисбатан қонунчиликда белгиланган интизомий жазо чораларини кўллаш, ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни яратилган имтиёзлардан фойдаланиб, олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топширишга йўналтириш, уларга тест имтиҳонларига тайёргарлик ҳамда сессия жараёнларида амалий ёрдам бериш топшириғи берилди.

Шунингдек, 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик йўналишларнинг сиртқи таълим шаклига фақат тажрибали, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган устозлар қабул қилиниши ва бу ҳозирда тизимда фаолият юритаётган ўрта-махсус маълумотли кадрлар учун алоҳида имконият эканлигини жойлардаги масъуллар ва ўқитувчиларга аниқ тушунтириш зарурлиги қайд этилди.

Асос: Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 02-01/31445-сонли хати.

Ўқитувчилар учун махсус каналга обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy