Get Mystery Box with random crypto!

Икки йил олдин яқин дўстим вафот этди. Бугун унинг телефон рақ | Rassom qizning kundaligi🫶🏻🧑🏻‍🎨

Икки йил олдин яқин дўстим вафот этди. Бугун унинг телефон рақамидан қўнғироқ бўлди.Ҳеч кутмагандим.

— Лаббай, дедим. Кичик ўғли экан. Ўзига велосипед олиб беришимни сўради.
- Хўп бўлади, бугун албатта олиб бораман, дедим ва ортидан сўрадим: Мени кимлигимни биласанми?
Болакай шундай жавоб берди: -Йўқ, сизни танимайман.Уйдан дадамнинг расмларини томоша қилиб ўтирган эдим, улар орасидан дадам билан бир кишининг расми чиқиб қолди.
Расм орқасида эса шу рақам ва шундай ёзув бор экан: «Болажонларим, агар вақти келиб бирор нарсага эҳтиёжларинг бўлсаю мени топа олмасаларинг шу рақамга қӱнғироқ қилиб айтинглар. Бу ҳам менман, фақат бошқа ерда яшайман».

@boqchalarni_bezatish