Get Mystery Box with random crypto!

Судлар ҳақида 'Қаранг, қолган барча фуқароларнинг ишга тикла | Bong.uz I Расмий канал

Судлар ҳақида

"Қаранг, қолган барча фуқароларнинг ишга тиклаш даъволари фуқаролик судига тааллуқли бўладида, ички ишлардан бўшатилган ходимларники бошқача экан. Энг ёмони, вилоят апелляция судлов ҳайъати ҳам биринчи инстанция судининг ушбу ажримини қўллаб-қувватлаб, фуқаронинг ҳусусий шикоятини рад қилган.

Тасаввур қиляпсизми, Андижондаги фуқаролик судлари томонидан мамлакатнинг оддий бир фуқаросига хатто судда ҳимояланиш имкони берилмаган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасида аниқ қилиб белгилаб қўйилган:

“ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади”.


Кушербоев

https://t.me/bonguz1