Get Mystery Box with random crypto!

Тўлиқсиз иш вақти. Меҳнат кодексининг 119-моддасига асосан: | Bong.uz I Расмий канал

Тўлиқсиз иш вақти.

Меҳнат кодексининг 119-моддасига асосан:

ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин.

Демак, тўлиқсиз иш вақти деганда, иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга асосан белгиланган ва нормал иш вақти (хафтасига 40 соат)дан кам бўлган иш вақтининг давомийлиги тушунилади.

Тўлиқсиз иш вақтини қуйидаги турларга бўлган ҳолда, уларни бир-биридан фарқлаб олишимиз мумкин:

- тўлиқсиз иш куни: кун давомида белгиланадиган иш соати миқдори камайтирилади (масалан, беш кунлик иш хафтаси учун белгиланган кунлик саккиз соатлик иш соатлари кунлик 4 соатга);

- тўлиқсиз иш ҳафтаси: иш кунлари сони камайтирилади (масалан, беш кунлик иш ҳафтаси уч кунлик иш хафтасига камайтирилади);

- аралаш тўлиқсиз иш вақти: (яъни бу ҳолатда тўлиқсиз иш хафтаси ва тўлиқсиз иш кунлари бир пайтда белгиланади, масалан, беш кунлик иш хафтаси учун белгиланган кунлик саккиз соатлик иш вақти, уч кунлик иш хафтаси ва уч соатлик иш куни белгиланади).

Тўлиқсиз иш вақтининг энг асосий ҳусусияти шундаки, бунда ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.


https://t.me/bonguz1