Get Mystery Box with random crypto!

#фирибгарлик Янгийўл туманида 500 млн. сўм кредит маблағини | Bong.uz I Расмий канал

#фирибгарлик

Янгийўл туманида 500 млн. сўм кредит маблағини ўзлаштирган "шоввоз" аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, якка тартибдаги тадбиркор Д.А. ва бошқалар таниши А.нинг раҳбарлигидаги “A.H.” МЧЖга наслли қорамол сотиб олиш учун банк филиалидан ажратилган 500 млн сўм кредит маблағи эвазига ушбу МЧЖга 52 та наслли қорамоллар етказиб берилганлиги ҳақида ҳужжатларни расмийлаштириб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/bonguz1