Get Mystery Box with random crypto!

ГРИПП ВИРУСИ ХАКИДА... Биз грипп ва унга қарши кураш усуллари | BOLALAR SHIFOKORI 👩‍⚕️

ГРИПП ВИРУСИ ХАКИДА...

Биз грипп ва унга қарши кураш усуллари ҳақидаги кўпгина маълумотларни тез-тез эшитамиз. Аммо келинг, тарқалган фикрлардан қайси бири факт, қайсиниси афсона эканлигини аниқлайлик.

ГРИПП ЮҚОРИ ҲАРОРАТСИЗ БЎЛМАЙДИ...

Гриппнинг ўзига хос хусусияти 38,5 – 39,0°С ҳароратдир.

ГРИПП ВИУРУСИ ҚАНАҚА ҲАРОРАТДА НОБУД БЎЛАДИ...

Ноль градус атрофидаги ҳароратда вирус бир ойгача сақланади. Айнан мана шунинг учун касалликнинг кучайган даври кунлар исий бошлашига тўғри келади.

ГРИПП ХАВФЛИ ЭМАС ВА ЎЗИДАН-ЎЗИ ТУЗАЛИБ КЕТАДИ. БУ ФИКР КАНЧАЛАР ТЎҒРИ...

Грипп жудаям хавфли. Грипп билан касалланиш ўлим билан якун топиши мумкин, айниқса ёш болаларда ва кексаларда. Бундан ташқари, касаллик турли хил асоратлар қолдириши мумкин.

ГРИППНИ АНТИБИОТИКЛАР БИЛАН ДАВОЛАШ МУМКИН.....

Антибиотиклар фақат бактерияларга таъсир қилади. Вирусларнинг бактериялар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ, шунинг учун вирусли касалликларни, жумладан гриппни антибиотиклар билан даволаш бефойда...

Kanalga ulanish

@Bolalarshifokori1