Get Mystery Box with random crypto!

​​ҲАЙИТДА НИМА БОР МОЗОРДА? Байрам куни қилганча аза, Ланг о | Болаларга Исломий Тарбия

​​ҲАЙИТДА НИМА БОР МОЗОРДА?

Байрам куни қилганча аза,
Ланг очиб қўйганча дарвоза.
Фақат жоҳил қиладир маза.
Ҳайитда нима бор мозорда?

Дейилмаган ахир Қуръонда:
"Байрамингни кут қабристонда".
Шодланишинг керакли онда,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Эй жоҳил айт сен менга шуни,
Саккизинчи март келган куни.
Қилмассанку сен ахир буни,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Рождествода насроний одам,
Қабристонга босмайди қадам.
Байрам қилиб яйрайди ҳар дам,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Бу ишни қилмаган пайғамбар,
Хатто саҳобалар бехабар.
Бидъатингни бас қил биродар,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Еб-ич, яйра, олсангчи роҳат.
Ўзи юрак-бағринг жароҳат.
Масжидларда қил истироҳат,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Наҳот шундоқ онги чириксан?
Шундайин ҳам дарди йириксан.
Ўликни қўй, ҳозир тириксан,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Тўйинг куни чекканча жабр,
Бормайсанку кўргани қабр.
Байрам куни бу ишинг надир,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Байрам куни кулиб, бўлмай шод,
Фақат телба йиғлар солиб дод.
Нуқул қилиб беҳуда фарёд,
Ҳайитда нима бор мозорда?

Аллоҳ берган ноз-неъматга тўй,
Байрам куни қурбонлигинг сўй.
"Патаха"нгни бошқа кунга қўй,
Ҳайитда нима бор мозорда?



Абдураҳмон Мешаян