Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум. Ҳар сафар юрт кезганимизда ҳамсафарларимиз | Бобур Бобомурод расмий канали

Ассалому алайкум.
Ҳар сафар юрт кезганимизда ҳамсафарларимиз билан яқинроқдан танишамиз, қадрдонлашамиз. Шу билан бирга янги қадрдонлар орттирамиз. Ҳамидбекни кейинги йилларда ижтимоий тармоқларда айланаётган ўзининг юморга йўғрилган шеърларини ижро қилган "Xamidbek Otaxon o‘g‘lidan tozosi" видеолари орқали ғойибона танир эдим, фикрим ҳам яхши эди. Хоразмга сафаримиз давомида эса бу йигит билан анча яқиндан танишдик, суҳбатлашдик. У биз борган давраларни қувноқлик ва зукколик билан олиб борди, ўзининг иқтидорини намоён этди, устозларга ҳурмат кўрсатди ва барчамизда ажойиб таассурот қолдирди. Ҳамидбек ўзи яхши шоирнинг ўғли ва қарангки ўзи ҳам шеърлар ёзади. Шеърлари турли мавзуда. Унинг ҳазилнамо шеърлари анча оммалашган. Кўнгли ҳам очиқ яхши йигит. Ҳамидбекнинг (@xamidbek_otaxon_ogli) бугун таваллуд топган куни. Уни чин юракдан табриклайман ҳамда унга ҳаёт ва ижодида омаду зафарлар тилайман.

@bobur_bobomurod