Get Mystery Box with random crypto!

​​#Мурожаат “Наманган вилояти, Чуст тумани, Дамобод қишлоғи а | BlogerUz | ортга йўл йўқ!

​​#Мурожаат

Наманган вилояти, Чуст тумани, Дамобод қишлоғи аҳолиси номидан мурожаат.
Бизнинг қишлоқ Қирғизистонга чегарадош бўлиб, маҳалламизда 3000 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ер майдонларимизни эса қўшни давлатдан келадиган сув билан суғорамиз.
Афсуски, 15-20 кун олдинги жалада сойга қилинган дамба (халқ тилида "Олиш” деб юритилади)ни катта сел келиб бузиб кетди. Бундай ҳолат СССР давридан буён бўлиб келмоқда.

Ҳар жалада “Олиш”ни сел уриб кетиши натижасида буғдой, пахта ва деҳқончилик нобуд бўлмоқда. Одамларнинг шунча меҳнати увол бўлмоқда.
Аҳоли тамонидан “Олиш”ни тўсиш учун сарфланган пуллар сувга оқиб кетмоқда.

Ушбу масала бўйича мурожаат қилмаган йилимиз ҳам амалдоримиз ҳам қолмади.

Масъуллардан ҳар доим жавоб битта.
-Бу йилги давлат дастурига киритганмиз...
Аммо 30 йил ўтди ҳам бизнинг йилимиз келмади.


Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович!

Сиздан илтимос, бу йилги давлат дастурига киришига ёрдам беринг!
Инсон қадри учун олиб бораётган одолатли ислоҳатингизни бизнинг аҳоли ҳам ҳис қилсин.

Сизга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик тилаб, Дамобод аҳли.

ДАВОМИ @blogeruzofficial