Get Mystery Box with random crypto!

БИР ОЗ АВВАЛГИ МУХИМ ДИАЛОГ!!! -Илҳомжон саломат юрибсизми? | BlogerUz | ортга йўл йўқ!

БИР ОЗ АВВАЛГИ МУХИМ ДИАЛОГ!!!

-Илҳомжон саломат юрибсизми?
-Ассалому алайкум ака.
-Атайин Сизни қидириб келдим. Фейсбукда мунтазам кузатиб бораман. Чиқишларингиз жуда кескин. Охиргиси мени Сизни қидириб топишга мажбур қилди. Нечта фарзандингиз бор?
-Бешта нима эди, нима демоқчисиз?
-Қизишманг Ота-Онангиз ҳам йўқ биламан, укаларингизга бошсиз.
-Тушунмадим нима демоқчисиз? Муддаога ўтинг ака, сал асабим ёмонроқ...

-Қизишманг дедимку...
Сиз жон куйдириб, адолат излаб ўзгартирмоқчи бўлаётган тизимлар нафақат адлия балки барча мавжудлари дунёда учинчи жахон уруши ёки қиёмат бўлсагина ўзгаради! Бу дунёни азалдан масонлар бошқаради буни англаб етган ақлли одамсиз деб биламан. Машхур дунёни бошқарган лашкарбошилару, адолатли подшо деб ном қолдирганлар ҳам барчасини шу масонлар бошқарганлар!

Хозирги Сиз курашмоқчи бўлганлар, курашаётганларингиз барчаси уларнинг хизматкори ва қулларидир!

Ўзбекистон дунё сиёсати учунгина номи мустақилдир! Аслида эса, давлатларни энг каттасини ҳам оддий масонларнинг хизматкорлари ўз йўриқлари ва йўлларига аллақачон солиб олишган!

-Ака нималар деб алжираяпсиз...
-Илҳомжон гапимни бўлмасдан диққат билан эшитинг!
Қадимдан манқуртлар ва бўйсинувчи қўрқоқ, қул табиатлилар кўпайтирилган, махсус эмлашлар билан агрессияни ўлдирувчи муолажалар қилиб келинган ва бу давом этиб келмоқда. Такрор айтаман дунёни масонлар бошқаради буни унутманг!

Қўрқоқ, пичиб қўйилган Сиз ёнини олаётган халқ эса майдонга олиб чиқиб қатл этилганингизда ҳам миқ этмасдан томошшангизни кўради!

-Ака ундай эмас қанча қанча халқ қахрамонларимиз борку уларни доим эслаймиз, ёдга оламизку...
-Илҳомжон ана энди ўзингизга келдингиз уларнинг барчаси қириб ташлангани, қатл этилганидан кейингина оқланиб қахрамон бўлишган, унгача эса Сизга ўхшаб курашгани учун бошига итларнинг куни, таъзйиқ ва босимлар, тухматлар билан азобларга солиб келинган! Курашдан тўхтамагани учун охийри ўлдиртириб ёки қаматиб азоблашган! Ўшандан кейин эса ўлгач қахрамондек эслашни ўзлари ўйлаб топишган! У ўлди, ўлдирилди энди у йўқ...

Мени тушундингизми?
-??? Жуда ғалати фантастик-фактларку ака, ишонгим келмаяпти.

-Уларга ҳам кимлардир мен Сизга гапирганимдек, тушунтирганимдек гапирган қулоқ солишмаган, ишонишмаган!

Қисқаси Илҳомжон бор илмингиз, эътиқодингизни ўз яқинларингиз учун сарфланг. Ўзингизни Ватан деб билинг! Жонингиз омонат, у бир мартта берилади Сиз ўйлайсиз амалдорлар хеч нарсани билмаяпти кўрмаяпти деб, адашасиз бўлаётган ишлар ҳаммаси уларни амалга жойлаган қўйган кўринмас қудрат эгалари масонлар чизиб берган сценарий асосида бўлмоқда ва барчаси бунга итоат этишга мажбур! Буларга қултабиат амалдорлару, маддох бошқарувчилар керак!

Сиз излаётган адолат ва қонун устиворлиги халқ у ёқда турсин Сизга ҳам йўқ!!! Барчаси ўзлари учун! Мен кетдим хулосани ўзингиз чиқаринг унутманг Сиз уларни олдида бир заррачасиз лекин қанча кўп уларга қарши чиқсангиз катта харсанг тошга айланасиз ва ўша захоти дробилкага солиб майдалаб ташланасиз!

-Ака мен Сизни қандай топсам бўлади?
- Қидирманг мен ўзим керак бўлсангиз топиб оламан бунга шубха қилмасангиз ҳам бўлади! Унутманг Сиз ўзингизни Ватан деб эхтиёт қилиб, асраб авайлашингиз шарт ! Сиз бизга кераксиз. Ҳайр кўришгунча...

НИХОЯ. бу менинг эсимда қолган энг таъсирлилари анча гаплар бўлди.
Бошим қотди... Ёдимда қолганини ҳам шу сахифамга ёзиб қўйдим.
?????

Илҳомжон Олимжонович Қосимов

ДАВОМИ @blogeruzofficial