Get Mystery Box with random crypto!

#Мурожаат 'Мен Гулбоева Фотима Сурхондарё вилояти Сариосиё т | BlogerUz | ортга йўл йўқ!

#Мурожаат

"Мен Гулбоева Фотима Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шарқ юлдузи маҳалласида яшайман. 2-гуруҳ ногирониман. Менга 2017 йил декабрь ойида намунали уй-жойлардан 3 хонали уй берилганди. Бош тўловини ўзим тўлаганман. Ҳар ой кредит тўловларини ҳам тўлаб бораман.

Ҳокимият, ногиронлар жамияти томонидан ҳеч қандай ёрдам олганим йўқ, чунки сўраганимда иложи йўқлигини айтишган. Менга биринчи кават, биринчи подездан уй берилди.

Ўша уйларда яшай бошлаганимизга бир йил бўлмасдан ертулага сувлар оқа бошлади, қувурлар носоз ҳолатда эди. Қурувчи ташкилотга мурожаат қилдик улар эса "энди сизларни муаммоларингиз ўзларингиз ҳал қилинглар" деб айтишади доим.

Ҳозирда учинчи, тўртинчи подездаги чиқинди сувлари ҳам мен яшайдиган уйнинг ертўласига тушмоқда. Деворлар зах босиб, кўча бошлаяпди.
Ҳокимиятга ҳам мурожаат қилдик ҳеч ким эътибор бермаяпти. Маҳалла раиси ҳам уй-жой коммунал бўлими ходимлари ҳам келиб кўриб ҳеч қандай амалий ёрдам беришмади.
Қўшнилар ҳаммалари техникалар, қувурлар олиб келиб созлашди лекин яна шу аҳвол. Ҳеч бир масъул ходим менинг уйимга эътибор қаратмаяпти."

Мурожаатнинг аслига муаллиф жавобгардир.

Қўл тегди ... тегди қилиб қурилган кўп қаватли уйлардан қачон қутиламиз-а?!. Шу каби мурожаатлар компьютеримда тўлиб кетган.
Барака топгур тадбиркорлар! Илтимос, қора кўз халқни ҳам ооозгина ўйланглар?! Улар ВАТАН қилишлари учун емай-ичмай йиғишади шу пулларни.
Хуллас, сўзларим бисёр. Афсус, юрагим ҳам юраги борлар ҳам кўтаролмайди...

ДАВОМИ @blogeruzofficial