Get Mystery Box with random crypto!

Нега миллий сериал ва киноларимиз савияси у қадар юксакка кўта | BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Нега миллий сериал ва киноларимиз савияси у қадар юксакка кўтарила олмаяпди, Ибн Сино, Ал-Хоразмий, Улуғбек, Жалолиддин Мангуберди ва бошқа тарихий қаҳрамонларимиз кино ёки сериалда ўз образига эга бўла олмаяпди?

Голливуд ёки Болливуд кино саноати муваффақияти, неча йиллар телевидениесидан тушмаган ва тушмай келаётган мексика, корейс, турк ёки сериалларининг ўзбек томошабинини экран қаршисига михлаб қўйишни осон уддалашининг сабаблари жуда кўп.

Энг биринчи сабаб уларда кино ёки сериал ишлашга ишининг чинакам профессионаллари жалб қилинади. Иккинчидан уларнинг профессионаллари ишни мажбурликдан ёки бошқа бирор майда мақсадни кўзлаб қўл учида бажарадиганлар эмас, балки ишини дилдан севадиган инсонлардир. (у ерда касбини севмайдиган инсонга пул топиш учун санъатни овора қилиб ўтириш шартмас, қозон қайнатиш учун бошқа иш ва имкониятлар истаганча топилади). Учинчи сабаб яна ўша профессионализм: хамма ўз ишини бажаради: профессионал сценарий ёзади, профессионал мусиқа басталайди, профессионал актёрлар роль ўйнайди, профессионал саҳна рассом-дизайнери жалб этилади. Иш бундай ташкил этилгандан кейин албатта шунга яраша натижа беради – маҳсулот профессионал юксак дид билан томоша қилинади, томошабин диди ҳам ўсиб боради, шунга монанд шаклланади. Энг муҳим масала – моддий жиҳат ҳам шунга монанд. Голливуднинг машҳур киноактёрларининг аксарияти шахсий самолётига эга.

Санъатга пулни моддий манфаатни биринчи ўринга қўймай, таъмасиз кирган ижодкорнинг ортидан пул ҳам шуҳрат ҳам қувиб юради, асари эса тарихда қолади.

ДАВОМИ @blogeruzofficial