Get Mystery Box with random crypto!

'Хўрозқанд чет элники деса, ётволиб ялайдиганлар'нинг 'шўрига | BlogerUz | ортга йўл йўқ!

"Хўрозқанд чет элники деса, ётволиб ялайдиганлар"нинг "шўрига шўрва тўкилибди-да!"

"Олдингдан оққан сувни қадри йўқ", деганларидек, дунёнинг ривожланган мамлакатларининг тиббиёт соҳаси "пундаменти" бизнинг бобо-калонимиз Ибн Сино билимларига асосланган бир даврда, қаёқдаги қўштирноқ ичидаги Чин табобатига ишонишнинг оқибати шу-да!

"Гуанджоу" иҳлосмандларига чексиз сабр-тоқат тилаган ҳолда, қора кўз халқимни давомли рекламалардан қутилгани билан муборакбод этаман!

Мазкур хабарни эшитиб, сарфлаган пуллари ва вақтини осмонга учганини ўйлаб, юраги оғриб қолганларга, хитойлик каззоблар томонидан ўзимизнинг ерлардан олинган арча томиридан фойдаланган ҳолда тайёрланган дамламадан симиришни тавсия этаман!

Ахир, дамлама Хитой маҳсулоти бўлмаса ҳам "зато" хитойликларнинг қўли теккан-да...Банияти шифо бўп қолар, эҳтимол!..

Аъзо бўлинг: @blogeruzofficial