Get Mystery Box with random crypto!

Ер муносабатларида ҳокимларнинг яна бир қатор ваколатлари беко | BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Ер муносабатларида ҳокимларнинг яна бир қатор ваколатлари бекор қилинмоқда

Ер кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Унга кўра, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов якунларини тасдиқлаш ваколати бекор қилинмоқда.

Шунингдек, ер участкаларини ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов натижаларини вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқлаш талаби ҳам бекор қилиниши кўзда тутилган.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Энди навбатдаги масала ижарага бериш бўйича ижара шартномалари ва қарорларни бекор қилишда ҳокимликлар ваколатини чеклаш ва буни фақатгина суд тартибида амалга оширишни белгилаб қўйиш билан боғлиқ.

Умид қиламизки, қисқа вақт ичида ушбу масалада ҳам ижобий ечим бўлади.

Фикримизча, ер муносабатларида ҳокимликлар ва бошқа давлат органларининг аралашувини чеклаб, очиқ, инсон омилидан ҳоли тизимнинг ташкил этилиши ушбу соҳадаги коррупцион ҳолатларнинг йўқ бўлишига олиб келади.

Бу энг тўғри йўл ва бу йўлдан тўхтамаслик керак.

Rasul Kusherbayev

Атрофдаги баъзи бир "қоринбой"лар бир мунча вазн ташлайдиган бўлибди-да!

"Сичқоннинг ини минг танга бўладиган" замонлар томон аста-секин одимлаб бормоқдамизми, дейман-да?!.

Аъзо бўлинг: @blogeruzofficial