Get Mystery Box with random crypto!

РАСМИЙ БАЁНОТ Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистоннинг Термиз шаҳр | BlogerUz | ортга йўл йўқ!

РАСМИЙ БАЁНОТ

Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги ҳарбий объектларига ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилиниб, барқарор вазият таъминланмоқда.

Фуқароларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

----------------------------


Буни барча ўқидими, қора кўз халқим?!

Демак, ғам чекмоққа на ҳожат.

Ҳарбийларимиз доим омон бўлсин бахтимизга!


Аъзо бўлинг: @blogeruzofficial