Get Mystery Box with random crypto!

Овинг бароридан келсин Дунё сиёсий фалсафасининг йирик намо | BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Овинг бароридан келсин

Дунё сиёсий фалсафасининг йирик намоёндаларидан бири Томас Гоббс ўн еттинчи асрдаёқ “Коррупция – даврлар оша ўсиб келаётган илдиз бўлиб, у ҳар хил орзу-ҳаваслар ортидан бирортаям қонунни менсимасликдир”, деган фикрини исботламоқда, деган хулосага келганди.

Андижон вилояти маорифчилари қўрқмасдан миллиардлаб давлат бюджетини ютиб юборганида тиргак бўлувчи прокуратурасига ишонган. Прокуратура ходими эса 15 минг долларни пинагини бузмасдан олган. Вилоят прокурори ҳам кимгадир суянса керакки, ботирлик қилган. Бизнинг суянч тоғларимиз қачон қулайди.

Ҳадеб боғча мудирасига ов уюштиравермай, катта-катта наҳангларга ҳам қармоқ ташланглар барака топкурлар. Сакксон кг.лик балиқни тутиб чойхона остонасига осиб қўйишибди. Эффект зўр бўлганига ишончим комил. Матбуот, телевиденияга олиб чиқинглар тош босар ўлжаларингни. Хуллас овингиз бароридан келаверсин. Довингиз етмаяптими, орқангизда мен борман.

@blogeruzofficial каналига уланинг!