Get Mystery Box with random crypto!

HURRIYAT UZ.

Telegram kanalining logotibi bloger_xurriyat_uz — HURRIYAT UZ. H
Telegram kanalining logotibi bloger_xurriyat_uz — HURRIYAT UZ.
Kanal manzili: @bloger_xurriyat_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 420
Kanalning ta’rifi

👇Мурожаат ва таклифлар учун:
@XurriyatUz

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-04-15 23:28:15 Жиззах вилоятида катта миқдорда газ қувурлари ўғирлаб кетилгани айтилмоқда

Vodiy24.uz сайтига келган маълумотларга кўра, Президент топшириғига асосан Зомин туманида қурилиши режалаштирилган "Zomin-farm" ЭИЗни газлаштириш учун хажми D-159 mm, узунлиги 8,1 км (б/у) бўлган газ қувурлари тортилган.

2023 йил февраль ойида мазкур газ қувурларининг 6,5 км қисми номаълум шахслар томонидан кесиб олиб кетилган.

ИИБ мазкур ҳолат юзасидан қандай чора кўргани ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Биздаги маълумотларга кўра, ушбу "операция"да айрим амалдорларнинг ҳам қўли борлиги айтилмоқда. Бундан ташқари темир қувурларни кесиб олиб, ўрнига пластик труба тортилаётганлиги юқоридаги расмлардан кўриниб турибди.

Мутасаддилардан мазкур ҳолатлар юзасидан расмий изоҳ беришини ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилишини ҳамда ҳолатни ДХХ ва Бош прокуратура назоратга олишини сўраймиз, сабаби бу ишларнинг ортида "катта одамлар" турганга ўхшаяпти. http://t.me/bloger_xurriyat_uz
112 viewsXURRIYAT, edited  20:28
Ochish/sharhlash
2023-04-15 23:28:12
95 viewsXURRIYAT, 20:28
Ochish/sharhlash
2023-04-15 21:52:23
Мол жигарини сотиб олганда эътибор билан олинг. http://t.me/bloger_xurriyat_uz
118 viewsXURRIYAT, edited  18:52
Ochish/sharhlash
2023-04-15 21:46:51
http://t.me/bloger_xurriyat_uz
104 viewsXURRIYAT, edited  18:46
Ochish/sharhlash
2023-04-15 21:46:21 "САЛОМАТЛИК САЙЛИ" ЯНГИАРИҚ ТУМАНИДА

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилаётган «Саломатлик сайли» тадбири Хоразм вилоятида кенг миқёсда ўтказилмоқда. Ҳар куни навбати билан вилоятдаги туманларда сайилни ташкил этиб келаётган тиббиёт карвонининг навбатдаги манзили бугун Янгиариқ туманида бўлди.
Сайилда вилоят маркази ва туман тиббиёт бирлашмасининг малакали мутахассисларидан иборат тиббиёт карвони вакиллари туман тиббиёт бирлашмасида жам бўлган 1638 нафар фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишди.
Тиббий кўрик давомида аҳоли вакилларини қизиқтирган саволларига ҳам жавоб бериб, керакли маслаҳатлар берилди. Шу билан бирга тиббий ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар алоҳида рўйхатга олиниб, зарур тиббий ёрдам берилиши учун йўлланмалар бериладиган бўлди. http://t.me/bloger_xurriyat_uz
103 viewsXURRIYAT, edited  18:46
Ochish/sharhlash
2023-04-15 21:46:15
96 viewsXURRIYAT, 18:46
Ochish/sharhlash
2023-04-11 09:23:48

Нозим Ҳусанов ишдан олинди

Нозим Ҳусанов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

У бундан аввал собиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини бошқарганди. http://t.me/bloger_xurriyat_uz
85 viewsXURRIYAT, edited  06:23
Ochish/sharhlash
2023-04-11 09:23:26
Россия тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастирикин Россияда меҳнат муҳожирларига иш камроқ бўлиши учун чет эллик ишчиларни ёллаганларга нисбатан солиқ жорий қилишни таклиф қилди. Бу орқали Россия мигрантларни эмас, россияликларни ишга ёллашни кўпайтиришни мақсад қилган.

Бу хабарни кимга жўнатишни жуда яхши биласиз. "Зато боқяпти", деганларга айниқса. http://t.me/bloger_xurriyat_uz
77 viewsXURRIYAT, edited  06:23
Ochish/sharhlash
2023-04-11 09:22:29
Пайғамбар алайҳиссалом мўминларнинг қалбига жойлаган гўзал ахлоқлардан бири жамики махлуқотга нисбатан шафқатли бўлмоқ эди. Динимиз бу дунёдаги ҳар бир махлуқот Аллоҳнинг қули эканини баён этган. Ояти каримада Роббимиз: “Ер юзидаги ҳар бир юрувчи жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай ёзганмиз. Сўнгра Роббиларига жамланурлар” (Анъом сураси 38-оят), деб марҳамат қилган. http://t.me/bloger_xurriyat_uz
70 viewsXURRIYAT, edited  06:22
Ochish/sharhlash
2023-04-11 08:56:53
Россияда Шивелуч вулқонидан отилган кул булути 500 км.га тарқалди

Камчатканинг Шивелуч вулқонининг отилиши натижасида ҳосил бўлган кул булути шимоли-ғарбга 500 км.га тарқалди.

Ключи қишлоғида (вулқондан 50 км узоқликда) кул қатламининг баландлиги 8,5 см.га етган. Мутахассисларнинг фикрича, бу сўнгги 60 йилдаги энг катта кул тушиши ҳисобланади. Қутқарувчилар қишлоққа ҳимоя ниқоблари билан боришмоқда.

"Соат 6 ларда уйғондим, ташқари қоронғи эди. Умуман ёришмади. Ўйладим: нега тонг отмаяпти? Ташқарига чиқдим. Ҳамма жой қалин кулранг қатлам билан қопланган: машиналар, қорлар", - дейди қишлоқдаги одамлардан бири. http://t.me/bloger_xurriyat_uz
81 viewsXURRIYAT, 05:56
Ochish/sharhlash