Get Mystery Box with random crypto!

Bizning Kanal

Telegram kanalining logotibi bizning_kanal — Bizning Kanal B
Telegram kanalining logotibi bizning_kanal — Bizning Kanal
Kanal manzili: @bizning_kanal
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.03K
Kanalning ta’rifi

"Bizning Kanal" бу сизнинг канал
Энг фойдали маълумотлар ва янгиликлар жойлаб борилади....
Янгилакларни бўлса шу ерга жўнатинг
@bizningkanal_bot
Реклама: @menedjer247

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 95

2023-01-18 12:26:15
Барча яқинларингизни огоҳлантиринг: фирибгарлар ўзбекистонликларнинг карталаридан пул ўғирламоқчи.

Интернетда улар саватдан пул ютиб олишни таклиф қиладиган турли хил ҳаволаларни тарқатадилар. Уларнинг битта мақсади бор-иложи борича кўпроқ пул ўғирлаш. Ҳушёр бўлинг, фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг ва ҳаволаларни босманг.


@bizning_kanal
2.9K views09:26
Ochish/sharhlash
2023-01-18 10:33:02
Ҳиндистон аҳоли сони бўйича Хитойни ортда қолдирди.

Бутунжаҳон популяция шарҳи маълумотларига кўра, 2022 йил охирида Ҳиндистон аҳолиси 1,417 млрд кишини ташкил этди, бу 1,412 млрд киши истиқомат қиладиган Хитойдан 5 миллионга кўпдир.

Бутунжаҳон популяция маълумотларига кўра, 18 январга келиб Ҳиндистон аҳолиси янада кўпайиб, 1,423 миллиардга етган.


@bizning_kanal
3.6K views07:33
Ochish/sharhlash
2023-01-18 09:37:02
Рус каналининг Ўзбекистондаги сўнгги янгиликлар ҳақидаги репортажи.


@bizning_kanal
4.4K views06:37
Ochish/sharhlash
2023-01-18 07:37:02
Индонезияда 200 га яқин бола сироп истеъмол қилиши ортидан вафот этди.

Парасетамол асосидаги сироп таркибида аниқланган 2 та хавфли модда этилен гликол ва диетилен гликол ўлимга сабаб бўлгани аниқланган. Ўзбекистонда ҳам болаларнинг «Док-1 Макс»дан ўлишига сиропдаги ушбу моддалар сабаб бўлган эди. Гамбияда ҳам болалар Ҳиндистоннинг йўталга қарши сиропни истеъмол қилиши ортидан вафот этган.


@bizning_kanal
5.2K views04:37
Ochish/sharhlash
2023-01-18 05:41:33
Кайфиятни кўтарувчи ажойиб видео


@bizning_kanal
6.0K views02:41
Ochish/sharhlash
2023-01-17 19:26:02
UzAutoMotors автомобилларининг ҚҚСсиз нархлар билан танишинг.

ҚҚСнинг пасайиши муносабати билан UzAuto Motors автомобиль нархининг 2,6 фоизини 2022 йилда шартнома тузган харидорларга қайтаради ва машина 2023 йилда олиниши ёки олиниши керак. Масалан, Onix учун пул тўлаганлар тахминан 5 млн сўм, Gentra учун – 4 млн ва бошқаларни қайтариб олишади.


@bizning_kanal
14.3K views16:26
Ochish/sharhlash
2023-01-17 17:34:14
Мудофаа вазирлиги Тошкентда фуқаролар учун иситиш пунктларини ташкил қилди

Ҳавонинг кескин совиши ва энергия ресурсларининг етишмовчилиги кузатилаётган вазиятда Мудофаа вазирлиги Тошкентнинг 11 та туманидаги 19 та ҳудудда иситиш пунктлари фаолиятини йўлга қўйди.


@bizning_kanal
1.4K views14:34
Ochish/sharhlash
2023-01-17 15:13:02
Эртадан бошлаб Халқ банкининг барча банкоматлари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Жорий йиллнинг 18 январь кунидан бошлаб техник профилактика текшируви муносабати билан Халқ банкининг барча банкоматлари фаолияти бисқичма-босқич тўхтатилади.

Бу ҳақда банкнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали маълум қилинди.
Шунингдек, қўшимча қилинишича, банк кассаларида нақдлаштириш амалиётлари узилишларсиз ишлашда давом этади.


@bizning_kanal
2.9K views12:13
Ochish/sharhlash
2023-01-17 13:41:21
Хитойнинг аҳолиси 60 йил деганда биринчи марта камайди

2022 йилда Хитой аҳолиси сони 1 млрд 411 млн 750 мингни ташкил этган, 2021 йилда эса бу рақамлар 1 млрд 412 млн 600 минг эди. Аҳоли сони деярли 1 миллионга қисқарган. 1961 йилдан бери Хитой аҳолиси сони фақатгина ортиб келаётган эди.


@bizning_kanal
3.8K views10:41
Ochish/sharhlash
2023-01-17 12:04:39
Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Улар уйини иситиш мақсадида чала ёнган кўмирни ётоқхонасига олиб киришган.

Жорий йилнинг 12 январь куни Чирчиқ шаҳарида яшовчи 1953 йилда туғилган А.Ш. ва турмуш ўртоғи 1963 йилда туғилган Х.Ш. уйини иситиш мақсадида чала ёнган кўмирни ётоқхонасига олиб киришганлиги натижасида кўмирдан чиққан ис газидан заҳарланиш натижасида дала ҳовлида вафот этишган.


Якинларингизни огохлантиринг


@bizning_kanal
4.8K views09:04
Ochish/sharhlash