Get Mystery Box with random crypto!

Bizning Kanal

Telegram kanalining logotibi bizning_kanal — Bizning Kanal B
Telegram kanalining logotibi bizning_kanal — Bizning Kanal
Kanal manzili: @bizning_kanal
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.03K
Kanalning ta’rifi

"Bizning Kanal" бу сизнинг канал
Энг фойдали маълумотлар ва янгиликлар жойлаб борилади....
Янгилакларни бўлса шу ерга жўнатинг
@bizningkanal_bot
Реклама: @menedjer247

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 94

2023-01-19 19:15:37
Маникюр саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин.

“Лак”ни қуритиш учун ишлатиладиган қурилмадаги ултрабинафша нурларининг терига таъсирини ўрганган АҚШлик олимлар бундай хулосага келишган. Маълум бўлишича, ултрабинафша нурларининг тез-тез таъсир қилиши тери саратонига олиб келиши мумкин.


@bizning_kanal
3.0K views16:15
Ochish/sharhlash
2023-01-19 17:26:02
Гренландияда ҳаво ҳарорати 1000 йиллик рекордни янгилади

Муз қатламлари ва муз ядролари намуналарини ўрганиш орқали олимлар 1995 йилдан бошлаб ҳарорат тез кўтарила бошлаганини аниқладилар.

“Бизда глобал исишнинг аниқ белгилари бор”, деди тадқиқот гуруҳи олими Мария Хёрхолд.

Мутахассислар Гренландия шимоли исишидан хавотирда, чунки бу ҳудудда “катта музликлар ва муз оқимлари кўринишидаги ўнлаб ҳаракатсиз гигантлар” мавжуд.


@bizning_kanal
4.3K views14:26
Ochish/sharhlash
2023-01-19 15:16:02
Ва ниҳоят!

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг баёни билан Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа йўлида ҳаракат тезлиги 60 км/соат этиб белгиланди.


@bizning_kanal
5.5K views12:16
Ochish/sharhlash
2023-01-19 13:40:31
Фарзандингизга қуйидагиларни ўргатиб боринг:

1. Ишониш — Баркамол шахс, ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам ҳар жиҳатдан яхши баҳо бериши лозим.

2. Идрок эгаси бўлиши — Инсоннинг ҳар қандай ҳаракат учун маъсулиятли ўз зиммасига олишини айтинг.

3. Мослашиш қобилияти — Инсоннинг ҳаётдаги ўзгаришларга, кутилмаган ҳолатларга мослашишини ўргатинг.

5. Янгиликларни қабул қилиш — Инсоннинг янги фикрлар, ўзгаришларни қабул қилиши, булардан безовталанмаслигини тушунтиринг.

6. Истак — Инсоннинг ўз мақсадларига эришиши учун туйғуларини бошқара олишини ўргатинг ва тушунтиринг.


@bizning_kanal
5.8K views10:40
Ochish/sharhlash
2023-01-19 11:53:02
Доғистонда фото-радар 300 йил аввал ўлган одамга жарима ёзди.

Гап шундаки ҳайдовчи ёнидаги ўриндиқда XVII асрда яшаб ўтган князнинг сурати чизилган портретни олиб кетаётган бўлган, радар эса князга камар тақмагани учун жарима белгилаган.


@bizning_kanal
249 views08:53
Ochish/sharhlash
2023-01-19 09:43:02
Эртага, 20-январь куни контракт тўлашнинг охирги куни.

Бу муддат бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига:

тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (бошқача айтганда 1-курслар);
ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган);
ва қайта тикланган талабалар учун.

Юқори курс талабалари учун контракт тўлаш муддатини ОТМ ректорларининг ўзи мустақил белгилайди.


@bizning_kanal
2.4K views06:43
Ochish/sharhlash
2023-01-19 07:15:06
Узбекистан Аирвайс талабалар учун республика бўйлаб амалга ошириладиган ички авиақатновларга 50% чегирма муддатини 2023-йил 23-январга қадар узайтирди.
2023-йил 18-январга қадар чегирма асосида харид қилинган авиачипталарни 23-январгача режалаштирилган авиақатновларга бепул қайта брон қилишга рухсат этилади.


@bizning_kanal
2.8K views04:15
Ochish/sharhlash
2023-01-18 18:40:04 Эртадан халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади
Бунга об-ҳаво нормаллашгани сабаб бўлган.
Эртага, 19-январь куни «Тошкент» автовокзалидан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи автобус қатновлари рўйхати:

12:00 | Тошкент – Москва (1.011.000 сўм)
16:00 | Тошкент – Олмаота (200.000 сўм)
16:00 | Тошкент – Остона (361.000 сўм)
17:00 | Тошкент – Туркистон (111.000 сўм)
18:00 | Тошкент - Қизилўрда (161.000 сўм)
18:00 | Тошкент – Олмаота (200.000 сўм)
18:00 | Тошкент – Бишкек (261.000 сўм)
Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00


@bizning_kanal
6.4K views15:40
Ochish/sharhlash
2023-01-18 17:03:02 Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади. Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади.

Жаннат дарвозаларининг номлари булар:

1. Намоз дарвозаси – бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради.
2. Ғазот дарвозаси – бундан ғазот қилганлар киради.
3. Райён дарвозаси – бундан рўзадорлар киради.
4. Садақа дарвозаси – бундан садақа берувчилар киради.
5. Айман дарвозаси – бундан ҳисоб китоб қилинмайдиганлар киради.
6. Афв қилувчилар дарвозаси – бундан одамларни афв қилиб кечирувчилар киради.
7. Зикр дарвозаси – бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради.
8. Ҳаж дарвозаси – Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради.

Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни насиб этгин!


@bizning_kanal
6.8K views14:03
Ochish/sharhlash
2023-01-18 14:35:30
Кўзларни соғлом бўлиши ва кўз ўткирлигини ошириш учун нима истеъмол қилиш керак?

Лутеин ва зеаксантин антиоксидантлар бўлиб, улар ретинада тўпланиб, кўзларни зарарли қуёш нурларидан ҳимоя қилади. Улар катаракта ва бошқа кўз патологиялари хавфини сезиларли даражада камайтиради.

Америкалик олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 4,5 ҳафта давомида кунига 1,3 дона туҳум сариғини истеъмол қилиш қонда зеаксантин миқдорини 114–142% ва лутеин миқдорини 28–50% га оширади. Бу кўзларга фойдали таъсир кўрсатиш учун етарлидир.

Нонуштага 2 дона туҳум ейиш тавсия қилинади!


@bizning_kanal
300 views11:35
Ochish/sharhlash