Get Mystery Box with random crypto!

​IT соҳасида фаолият олиб бораётган ёш инноваторлар учун янгил | BIZNES NARVON 📊

IT соҳасида фаолият олиб бораётган ёш инноваторлар учун янгилик!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги "2022-2023-йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-357-сонли қарори имзоланди.

Қарорга кўра ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасига оид стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги танловлар амалга оширилиши режалаштирилган:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йилдан бошлаб ҳар йили ёшларнинг ахборот-коммуникациялари технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ доллари бўлган Президент соврини учун танлов ўтказилади.

2022 йил 1 октябрдан бошлаб ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов асосида 1 миллиард сўмгача бўлган грантлар ажратиш тартиби жорий қилинади.

Бундан ташқари, соҳада бошқа қатор янгиликлар ва имтиёзлар жорий қилинган. Танловларни ўтказиш тартиби тўғрисида батафсил эълон қилинади.

@biznesrejavateo