2022-04-29 10:05:24
Ривоят қилишларича, бир мисгарнинг хотини қазо қилади. У болаларини ўгай она қўлига топширишни истамай, уларни ўзи боқишни маъқул кўрибди. Лекин ҳам устачилик қилиб пул топиш, ҳам уч фарзандини ювиб-тараш уни чарчатиб қўйиб, Шайх Саййид Алоуддиннинг олдига маслаҳатга борибди:
- Бирор бевага уйланайми, қиз олайми ёки эридан ажрашган хотин маъқулми? – деб сўрабди.
- Кўча бошида турсангиз, сизнинг бу саволингизга жавоб берадиган киши келади, - дейди унга жавобан пир.
Мисгар кўчада анча кутиб ўтиради, лекин ҳеч ким ўтмайди.
Фақат шу атрофда ўйнаб юрган тўққиз-ўн ёшлар чамасидаги бир бола келиб:
- Не юмушингиз бор эди – анчадан буён ўтирибсиз? – деб сўрайди.
Шунда мисгар: “Шу болани алдаб, виждонимга қарши иш қилмай”, - деб ўйлаб тўғрисини айтиб қўя қолибди.
- Бирор бевага уйланайми? – деганида бола:
- Ўзим биламан, - дебди.
- Ёш қизга уйлайми? – деганида:
- Ўзингиз биласиз, - дебди.
- Ёки эридан ажралган хотин маъқулми? – деганида бола хивич отига “чув” деб кетиб қолибди.
Мисгар кечгача кутибди. Бошқа ҳеч ким келмаганидан сўнг пирнинг олдига қайтиб, ҳеч ким ундан ҳол-аҳвол сўрамаганини айтибди.
Пир:
- Наҳотки, ҳеч ким ўтмаган бўлса, - деб сўраганида, ўйнаб юрган ёш бола билан бўлган суҳбатини айтиб берибди. Шунда пир кулиб:
- Барча саволингизга жавоб олибсиз-ку, - дебди.
- Қанақасига? – ҳайрон бўлибди мисгар.
- Биринчи саволингизга “ўзим биламан” деб жавоб берганининг маъноси шуки, бева аёл ҳамма ишда “ўзим биламан” деб манманлик қилади.
Иккинчи саволингизга “ўзингиз биласиз” деганининг сири – ёш қиз эрини ҳурмат қилиб, нима деса, “ўзингиз биласиз” деб туради.Учинчи саволингизга жавоб бермай, “от”ини “чув” деб кетганлигининг сабаби эридан ажралган аёл оилада сал жанжал чиқса ёки қийинчилик сезилса, “сен бўлмасанг, бошқаси” деб кетиб қолиши мумкин.
@bir_chimdim_kulgi
14.5K views07:05