Get Mystery Box with random crypto!

Ийд намози олдидан... Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади | Bintu Sodiq

Ийд намози олдидан...

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емасдан туриб чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар» (Бухорий ва Термизий ривоят қилишган).

Рамазон ҳайитида, Қурбон ҳайитидан фарқли ўлароқ, намозга чиқишдан олдин бирор нарса еб олиш ҳам Рамазон ҳайитининг одобларидан саналади.  Бунда Фитр куни рўза тутишдан  қайтариққа урғу бериш ва Рамазон рўзаси тугаганлигига эътиборни қаратиш бор.

Хайит намозига  эртароқ, пиёда, виқор билан, такбир айтган ҳолда бориш фазилатли амаллардандир.  Намозга қанча эрта бориб, қанча кўп интизор бўлинса, савоби шунча кўп бўлади. Агар йўл узоқ бўлмаса, имкони бор киши пиёда боргани яхши.

@BintuSodiq