Get Mystery Box with random crypto!

Рамазоннинг охирги кечаcида турибмиз Азизлар, Рамазоннинг охи | Bintu Sodiq

Рамазоннинг охирги кечаcида турибмиз

Азизлар, Рамазоннинг охирги кечаcида турибмиз. Қулоғингизга “Рамазон тугади, энди ибодатларга бу қадар шўнғима”, деб шивирлаётган овозга қулоқ тутманг. Бу шайтоннинг овозидир. Ибодатларда сусткашлик қилманг. Зеро, амаллар хотимасига кўра қабул бўлади.

Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтади: "Рамазон рўзаси тугаганидан сўнг яна (кейинги ойларда нафл) рўзага қайтиш, одатланиш (у кишининг) Рамазон рўзаси қабул бўлганининг аломатидир. Аллоҳ таоло банданинг амалини қабул қилса, ундан кейин ҳам ушбу солиҳ амални бажаришга муваффақ этиб қўяди".

Шаввол ойида, ундан кейинги ойларда ҳам бизга суннат бўлиб қолган нафл рўзаларни тутиб, ажру савобларимизни кўпайтиришга, Аллоҳга қурбат ҳосил қилишга ҳаракат қилайлик.
Зеро, Аллоҳга ибодат, бандалик асло тўхтамайди, якун топмайди...

@BintuSodiq