Get Mystery Box with random crypto!

​​Устозамизнинг дарсини тинглаб... Илмнинг ҳикмати кўп Ассал | Bintu Sodiq

​​Устозамизнинг дарсини тинглаб...

Илмнинг ҳикмати кўп

Ассалому алайкум, азиз muslimaat.uz
ходималари!

Каналнинг Youtube тармоғида узатиб борилаётган «Иршод истаганларга рисола» дарсларига бошидан қатнаша олмадим. Дарсларингиздан олинадиган манфаатларим катта бўляпти.
Бугун олган дарсим: "Кечиримлилик" мавзусида бўлди. Кеча негадир қайнона-қайнотам ҳақида ёмон фикрлар кела бошлаганди. Улардан алоҳида уйли-жойли бўлиб чиқиб кетган бўлсак ҳам, қайнона-қайнотам ота-онам сеп қилиб берган мебелларимни беришмаётгани асабимни бузаётган эди...
Сизни дарсларингизни Youtube орқали кўрдим. Бир- икки дарсларни кузатиб, ўзимнинг ахлоқимдан уялиб кетдим. Ношукр банда эканман, шукр қилишга сабаб бўлдингизлар. Ғазабим, туғёнларим босилди. Қайнона-қайнотамдан, ҳатто ота-онамдан ҳам яхшироқ шароитда яшаётганларим эсимга тушди. (Улар қишлоқда, бизлар шаҳарда яшаймиз).
Илмнинг ҳикмати кўп, шунинг учун аёллар илм олишса, яна яхши. Бу дарсларни бериб борар экансизлар, Аллоҳ ўзи сизларга ёрдамчи бўлсин ва рози бўладиган ишлар устида қилсин! Бундай маънавиятимизга, руҳиятимизга озуқа бўладиган дарсларни кўп қилиш керак.
Устоза Одинахон Муҳаммад қизидан, барча ходималардан Аллоҳ рози бўлсин!

Мунира Фармонова

T.me/bintusodiq