Get Mystery Box with random crypto!

​Эрдан адолат талаб қилиш жоизми? Ассалому алайкум! Одинахон | Bintu Sodiq

Эрдан адолат талаб қилиш жоизми?

Ассалому алайкум! Одинахон опа, Аллоҳ илмингизни зиёда килсин. Одинахон опа, оилам нотинч, хўжайиним уйдан чиқиб кетдилар, мен билан гаплашмайдилар, фақат фарзандларимнинг таъминотини қиладилар. Менга на дори-дармонга, на еб-ичишга, на-докторга пул бермайдилар. «Умуман таъминотингни қилмайман. Пулим бор, лекин сени жазолаяпман», деяптилар. Айбим, йиллар мобайнида қилган адолатсизликлари ёқмаслиги. «Адолат талаб қилиш сенгамас», деяптилар. Икки оилали эркакдан «адолат қилинг», деб сўраб бўлмайдими? Умуман жанжал қилмайман, фақат иккинчи оилаларидан келганларида кулиб кутиб олмаслигим менинг айбим. Мени молиявий ҳам, маънавий ҳам ҳаққимни таъминламайдилар. Мен билан гаплашмайдилар ҳам, эр-хотинлик йўқ, бегоналардек яшаймиз. Харажатларимга акам, укамдан пул сўраб турибман ҳозирча. Жавобимни сўрасам, жавоб ҳам бермаяптилар. Фарзандларини кўргани ҳам келмайдилар. Фақат болалар телефон қилса, гаплашадилар. Тамоман иккинчи аёлларининг таъсиридалар. Жавобимни сўрасам бўладими? Кимга учрашиб ҳал қилсам бўлади? Масжид имоми танийди хужайинимлани, улага учрасам, Баъзан жаҳл билан фарзандларининг таъминотини ҳам тўхтатиб кўядилар. Ўзим ишламайман, болаларим ҳам мактабда ўқийди. Ота-онам ўтиб кетишган, ака-укамнинг 4-5тадан фарзандлари бор. Илтимос, маслаҳат ва ёрдам беринг.

Жавоб:
Сиз эрингизга бўлган муомалангизни ўзгартиринг. Кундошингиз ҳақида мутлақо унутинг. Ишни эрингиздан узр сўрашдан бошланг. «Аллоҳ учун оиламни яхшилашга ҳаракат қиламан», денг. Уни асло танқид қилманг. Эътибор қилинг, келса, хурсандлик билан кутиб олинг, кўнглини олинг. Эркак кишини рози қилсангиз, сизга хасислик қилмай қўяди. Ажрашиш тўғри ечим эмас, орада болалар бор. Эрни шундай қилиб йўлга солинг.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq