Get Mystery Box with random crypto!

Клери – эртапишар қулупнай нави бўлиб, дунёда энг яхши 10 та н | BestBerry.uz🍓🍓🍓🍓🍓🍓

Клери – эртапишар қулупнай нави бўлиб, дунёда энг яхши 10 та нав ичига киради. Таъми ажойиб, яхши ташқи шаклга эга бозоргир, юқори ҳосилдорликка эга нав ҳисобланиб, ҳам иссиқхонада, ҳам очиқ далада етиштиришга мўлжалланган касалликларга чидамлидир. 1996 йилда Италиянинг Комаккьо шаҳрида яратилган. Навнинг аждодлари Sweet Charlie ва Onebor навлари саналади. Меваларнинг оғирлиги ўртача 23-30 граммни ташкил қилиб, энг катталари 40-45 гр.гача етади. Бир туп кўчатдан 1-1.5 кг гача ҳосил олиш мумкин. Гектарига ўртача 290 ц ҳосил беради.