Get Mystery Box with random crypto!

«Дунёда 30 йилдан сўнг кейинчалик тузатиб бўлмайдиган хавфли ж | BEK_TV™️️

«Дунёда 30 йилдан сўнг кейинчалик тузатиб бўлмайдиган хавфли жараён бошланиши мумкин» — БМТ

Ташкилот иқлим ўзгаришининг ҳалокатли оқибатларини маълум қилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти иқлим ўзгариши ва глобал исиш туфайли инсоният бошига тушадиган асосий ҳалокатли оқибатларни маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот ҳисоботига асосланиб, «France24» хабар берди. Таъкидланишича, дунёда 30 йилдан сўнг касалликлар, жазирама, экотизимларнинг ишдан чиқиши ва денгизларда сув сатҳининг кўтарилиши оқибатида кейинчалик тузатиб бўлмайдиган хавфли жараёнлар бошланади. Инсоният бунинг энг катта сабабчиси бўлган иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтирган тақдирда ҳам вазият яхшиланмайди.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, Цельсий бўйича 1,1 даража исиш билан иқлим аллақачон тубдан ўзгариб бораётган бўлиб, ҳароратнинг 1,5 даража Цельсийга кўтарилиши қайтарилмас оқибатларга олиб келади. 2050 йилга келиб сурункали очлик ўн миллионлаб одамларни қамраб олади. Ўн йил ичида сайёрамиздаги 130 миллион киши қашшоқлик ёқасига келиб қолади. Шунингдек, ушбу даврга қадар дунёнинг барча қирғоқ минтақалари тошқинларга дуч келади. Айни пайтда 350 миллион шаҳар аҳолиси 1,5 даража иссиқ оқибатида келиб чиққан кучли қурғоқчилик туфайли сув танқислигидан азият чекмоқда. Агар иссиқлик яна 2 даражага кўтарилса, бундай аҳоли сони 410 миллион кишига етади.

Охирги омил, шунингдек, Гренландия ва Ғарбий Антарктида чўққисидаги муз қатламларининг эришини келтириб чиқаради, бу эса океанлардаги сувни 13 метрга кўтаради. Бундан ташқари, Шарқий Бразилия, Жануби–Шарқий Осиё, Ўрта денгиз, Хитойнинг марказий қисми ва қирғоқ бўйларида қурғоқчилик, жазирама, циклонлар, ўрмон ёнғинлари ва тошқинлар юз бера бошлайди.

Бундай оқибатларга йўл қўймаслик учун БМТ ҳозирданоқ чоралар кўришга чақириб, бирлашиш кераклигини таъкидлаган.

Аввалроқ БМТ инсониятни глобал исиш хавфидан огоҳлантиргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, дунёда 2021 йилда 34 миллион аҳоли очликка дуч келиши маълум қилинган. Яна бир давлатда аномал иссиқликдан ўлим ҳолатлари қўпаймоқда

Юқори ҳарорат оқибатида камида 63 киши вафот этган. Канадада рекорд даражада аномал иссиқлик оқибатида 200 дан ошиқ одам вафот этганди. Американинг Орегон штатида ҳам ҳароратнинг кескин кўтарилиши туфайли 63 киши вафот этди. Бу ҳақда «Oregonian» хабар берди. Маълум қилинишича, штатнинг энг йирик шаҳри Портлендни ўз ичига олган биргина Малтнома округининг ўзида 44 дан 97 ёшгача бўлган 45 киши вафот этган. Барча ҳолатларда ўлимга гипертермия (инсон танасида ортиқча иссиқлик тўпланиши) сабаб бўлган. 

Қайд этилишича, 2017–2019 йилларда бутун штатда ҳаддан ташқари иссиқликдан 12 киши ўлган. Ҳозирги кўрсаткич эса ниҳоятда юқори ҳисобланади ва бу ортиб бориши мумкин. Жумладан, уч кун давомида штатда ўтган йилларга нисбатан рекорд даражада ҳарорат кўтарилиши қайд этилмоқда. 28 июнда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 46,7 даражага етган. 

Аввалроқ AҚШдаги штатлардан бирида 48 даража иссиқ сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинганди. Шунингдек, Глобал исиш ёз ойларидаги ўлим кўрсаткичини қанчага оширгани маълум бўлган.

2021 yil