Get Mystery Box with random crypto!

ФЕРУЗА РЎЗИЕВАГА ЙИЛ ОХИРИГАЧА ИЖТИМОИЙ УЙ АЖРАТИЛИШИ ВАЪДА ҚИ | Бектемир Пирнафасов_Навоий

ФЕРУЗА РЎЗИЕВАГА ЙИЛ ОХИРИГАЧА ИЖТИМОИЙ УЙ АЖРАТИЛИШИ ВАЪДА ҚИЛИНДИ

Бугун Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Кармана туманидаги Мирсаид Баҳром маҳалласида яшовчи Феруза Рўзиева хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди.
Хонадон соҳибаси "Аёллар дафтари"га киритилган бўлиб, айни пайтда 2 нафар фарзанди билан ноқулай шароитда истиқомат қилади. Вилоят раҳбари ушбу оила аъзолари билан самимий суҳбатлашиб, мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами билан табриклади.
- Сизни шу йил охиригача барча қулай шарт-шароитларга эга бўлган ижтимоий уй билан таъминлаймиз, - деди Н.Турсунов. – Бу оилавий турмуш, фарзандлар келажаги учун муҳимлигини тушуниб, шу қарорга келдик.
Шунингдек, ушбу хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Навоий вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати.