2021-08-28 05:14:43
Бир куни семиз шайтон билан ориқ шайтон учрашиб қолишибди.
- Нима бунча ориқлаб кетдинг? - деб сўрабди семиз шайтон.
- Нимасини айтасан!? Мен бириктирилган инсон овқатланишидан аввал "бисмиллоҳ" дейди, оч қоламан, кийинишидан аввал "бисмиллоҳ" дейди, кийимсиз қоламан, уйига киришидан аввал "бисмиллоҳ" дейди, кўчада қоламан. Ўзинг-чи, нима бунча семириб кетдинг?
- Мен бириктирилган овқатланишидан одам аввал "бисмиллоҳ" демайди, овқатига шерик бўламан, кийинишидан аввал "бисмиллоҳ" демайди, кийимига шерик бўламан, аёли билан яқинлик қилишидан аввал "бисмиллоҳ" демайди, аёлига шерик бўламан...
P.S.: Биродарлар, бугун сизу биз шайтонларни семиртириб қўймаяпмизми!?
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
1.3K views02:14