Get Mystery Box with random crypto!

Bekorchi

Telegram kanalining logotibi bekorchi — Bekorchi B
Telegram kanalining logotibi bekorchi — Bekorchi
Kanal manzili: @bekorchi
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-10-14 17:55:35 Аллоҳ таоло: "Фақирларни тўйдиринг" дейди.
Биз: "Фақирларни тўйдир", деб дуо қиламиз.

"Етимларга қаранг" дейди,
Биз: "Етимларни ўзинг асра", деб дуо қиламиз.

У: "Ожизларга марҳамат қилинг" дейди.
Биз: "Ожизларга ўзинг марҳамат қил", дея дуо қиламиз.

Биз шундай бандамиз: Аллоҳ бизга буюрганини, биз ўзига ҳавола қилаверамиз.

P.S.:
Албатта, дуодан кучли восита йўқ. Бироқ, ҳаракат ҳам қилиш керак. Умримизни фақатгина дуога қаратиб қўймайлик, ҳаракатдан тўхтамаслигимиз керак. Зеро, бир жойда туриб қолган сув ҳам сасишни бошлайди!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
1.4K views14:55
Ochish/sharhlash
2021-10-07 06:51:17
Эшкакчилар ўртасида мусобақа ўтказилди. Ҳар бир қайиқ 9 кишини кўтара олар эди. Япония эшкакчилари биринчи келибди. Бизникилар эса энг охирги.

Натижа таҳлилига кўра японлар қайиғида 1 та бошлиқ ва 8 та эшкакчи бор экан.

Бизникилар гуруҳда эса 1 та умумий бошлиқ, 3 та ўринбосар, 4 та бўлим мудири ва 1 та эшкакчи бор эди. Бизникилар дарров мағлубият сабабини аниқлашди. Эшкакчи айбдор экан. У ишдан кетибди...

@Bekorchi
1.5K views03:51
Ochish/sharhlash
2021-10-05 05:25:03 Аллоҳнинг ҳар ишида ҳикмат бор!

Бир куни катта бир кема денгизда ҳалокатга учради. Ичидаги одамлардан фақат бир кишигина омон қолди. У катта бир ёғоч бўлагига осилган ҳолда яқин атрофдаги кимсасиз оролга етиб олди. У оролда яшар экан, ҳар куни: Аллоҳдан қутқаришини сўраб, илтижо қилди. Сўнгра ўзи учун бир бошпача қуриб олди.

Бир куни бошпанасини чақмоқ уриб, ёниб кул бўлди. Не кўз билан кўрсинки, уйи ёниб бўлган, тутуни кўкка бўй чўзиб ётарди...

Ўтириб йиғлаб юборди ва шу кўйи бир дарахтга суяниб ухлаб қолибди. Эрталаб уни кеманинг қаттиқ бонги уйғотиб юборди. Кўзини очса, қирғоқда катта кема турар, одамлар тушиб уни олиб кетишга у томон қараб юриб келишарди.

Кемачилардан қандай қилиб уни топиб келишганлигини сўради. Шунда улар: “Биз оролга яқин масофадан ўтиб кетаётганимизда бу ердан чиқаётган тутунни кўрдик. Демак, оролда кимдир бор ва бизга тутун билан белги беряпти, деб бу томонга сузиб келдик” деб жавоб қилди.

P.S.: Биз баъзида Аллоҳнинг юборганини бахтсизлик деб биламиз, бироқ у аслида нажот бўлиши мумкин!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @Bekorchi
1.4K views02:25
Ochish/sharhlash
2021-10-04 18:13:15 Иномарка машинани 2000 долларга ижарага олиб, 2 млнга карнай-сурнайни обкелиб, 1000 долларга камерани олиб келиб, боласини туғриқхонадан олиб чиқаётиб 50 минг сўм сўраганим учун порталга ёзворибди козёл!

Шифокор ҳасрати

4 октябрь - Халқаро шифокорлар куни

Шифокорларни табриклаб қўйиш эсдан чиқмасин!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @Bekorchi
1.2K views15:13
Ochish/sharhlash
2021-10-04 06:09:43 Қизлар икки хил бўлишади:⠀
Биринчиси, бирор жойда чанг кўрса, дарров уни тозалаб ташлашади.⠀
Иккинчиси, чанг кўрса, уни устига "юракча"ни расмини чиза бошлашади.

P.S.: Ақлли йигитлар биринчисини танлайди!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @Bekorchi
1.1K views03:09
Ochish/sharhlash
2021-10-03 19:23:17 Бир чукча қиш қандай келишини билиш учун шаманнинг олдига борибди:
- Шаман, бу йил қиш совуқ қандай келади?

Шаман ўйлабди: “Агар бу йил илиқ бўлади десам, бу чукча қишга ўтин ғамламайди, қиш совуқ келса музлаб ўлиши мумкин. Яхшиси совуқ бўлади деб қўяверай. Зарари йўқ-ку ўтин ғамлаб қўйса".
- Бу йил ҳар йилгидан кўра совуқроқ бўлади.

Бу гапни эшитиб чукча тундрага ўтин йиғишга кетибди. Шаман ўйланиб қолибди.“Бу йил қиш илиқ бўлса-чи, яхшиси гидромедцентрдан сўраб билай".
- Алло, бу об-ҳавони билиш марказими?
- Ҳа.
- Бу йил қиш илиқ келадими ё совуқми?
- Бу йил қиш хар йилгидан совуқ келиши аниқ.
- Нега, буни қадан ишонч билан айтяпсиз?
- Ана, Тундрада чукча буғулари билан ўтин ғамлаб юрибди...

P.S.: Бу йил ҳам қиш совуқ келадиганга ўхшайди. Ишқилиб, таппини ғамлаб қўйдингизми!?

@bekorchi
1.1K views16:23
Ochish/sharhlash
2021-09-04 05:41:03
Бугундан трендга айланадиган
гаплар

Энг сўнгги хабарларга обуна
бўлинг: @Bekorchi
1.7K views02:41
Ochish/sharhlash
2021-09-03 20:34:08 Мактабга шошилаётган ўғлини онаси кийинтираётса, ёнидан ўтиб кетаётган адаси кинояли кулиб дебди:⠀
— Кап-катта бола ҳалигача ўзинг кийина олмайсанми!?⠀
Ўғли ҳам отасига қараб:⠀
— Ўзингиз ҳам ёш болага ўхшаб ҳалигача ойимни олдида ухлайсиз-ку! – дермиш!

P.S.: Ҳурматли эркаклар, бирор ишни бошлашдан аввал болалар ҳақиқатда ухлаганлигига ишонч ҳосил қилинг!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
1.7K views17:34
Ochish/sharhlash
2021-09-02 05:11:02 Бир аёл бир-икки кун диний таълим олиб, эрига ўзини кўрсатмоқчи бўлиб:
- Дадаси, бугундан сизнинг кирларингизни ювмайман, овқат ҳам тайёрлаб бермаймар. Шариат бўйича ҳаққим бор экан, - деб қолибди.
- Майли, онаси, унақада мен ҳам устингга яна битта хотин оламан. Шариат бўйича ҳаққим бор.
- Вой, дадаси ҳазилллшиб ҳам бўлмайдими!? - деб жавоб қайтарибди аёл.

P.S.: Муҳтарама аёллар, эрга ақллилик қилиш ярамайди!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
1.4K views02:11
Ochish/sharhlash
2021-09-01 13:10:20 Ҳозир ташқарида пааақ-пааақ этган овозлар эшитилди. Оббо, ҳа кундузиям салют отадими деб миндеее ойнадан қарасам, қўшни аёл гиламини қоқяптийкан...

Эри давлат ишида ишлайди. Ойликлар байрамгача чиқади дейишганди, ҳалиям тушмапти. 5 кун дам бўлса - байрамда пулсиз ўтирарканмизда деб диққаўляпти шекилли...

Ёкибўмасам. Ўғли инстга топширганди, кечадан буён ухламасдан мандат кутишяптурувди. Балки шунга зарда қилаётгандир...
Гиламни ҳар урганда ДТМ, ДТММММ деган товуш чиқиб кетяпти...

Ишқилиб гиламни роса қаттиқ пақиллатяпти.

@bekorchi
1.4K views10:10
Ochish/sharhlash