Get Mystery Box with random crypto!

– Ўғлим, мени алдамасдан, у қизнинг кимлигини айт, – дедилар б | @BekalarUchun

– Ўғлим, мени алдамасдан, у қизнинг кимлигини айт, – дедилар бир куни. Лекин қандай қилиб Наргизанинг болалар уйидан чиққан қиз эканлигини, у билан турмуш қурмоқчилигимни айтаман. Бироқ онам қийин-қистовга олганларидан сўнг бор ҳақиқатни ошкор қилдим. Онам индамадилар. Лекин... эртаси куни уйимизга опаларим келишди.
– Сен эсингни еб қўйдингми? Келиб-келиб, етим, бунинг устига фоҳишахонада ишлаган қизга уйланасанми? – деб жазавага тушишди. Мен уларга ўзимнинг хақ эканлигимни исботлай олмадим... “Мен билан ишингиз бўлмасин”, деб жаҳл қилганча уйдан чиқиб кетдим. Ўзим истаган инсон билан умр йўлимни боғлай олмаётганим юрагимни баттар тирнарди. Албатта, шундай бўлишини аввалдан ҳис қилгандим. “Сен эл кўзидаги таниқли одамсан, Жамшид! Одамлар нима дейди:”, деб гапирди опам. Менга одамларнинг фикри муҳим эмас. Бахт муҳим! Бахтим эса Наргиза биланку... шу тобда Наргизанинг ёнига боргим келди. Бироқ бу ҳолатда унинг ҳам кўнглини вайрон қилишдан чўчидим. Бормадим. Телефон орқали овозини эшитдим, холос.
Уч кундан сўнг уйга борсам, Наргиза хомуш ўтирарди. Мени кўрди-ю, жилмайганча ўрнидан турди.
– Ассалому алайкум.
– Нима бўлди? – дедим унинг кўзларидаги ғамни кўриб.
– Ҳеч нарса, – деганча кўзидан думалаб тушаётган икки томчи ёшни менга кўрсатмай артиб олмокчи бўлди.
– Нега йиғладинг? – саволимни эшитиб, у юзини ўгирди. Юзини икки қўлимнинг орасига олиб ўзимга қаратдим. – Нима бўлди, айтсанг-чи?
– Шунчаки сизни соғиндим...
– Алдама... – Наргиза деразанинг ёнига борди-да, бир муддат тикилиб турди.
– Қаранг, Жамшид ака, танишганимизга бир йил бўлиб қолибди. Бу орада нималар бўлмайди дейсиз... Мен умримдан миннатдорман. Икки дунёда ҳам сизни дуо қилиб яшайман. Фақат мени унутмасангиз, бас...
– Бу нима деганинг...
– Гапимни бўлманг, илтимос. Менга ўша танишган кунимиздаги қўшиқни айтиб беринг. «Ёмғирлар» ни... Ўша қўшиғингизни яхши кўраман.
Наргизанинг одатини яхши билардим. Бир нарсани айтишини истамадими, минг уринсам ҳам гапирмайди. Шу боис ўша куни унга «Ёмғирлар» ни куйлаб бердим. Ўша куни у илк бора елкамга бош қўйганча мени жим эшитди. Қўлимга гитарани олиб чалиб, қўшиқ куйладим. У йиғлаб эшитарди, мен йиғлаб куйлардим...