Get Mystery Box with random crypto!

Хозирги замон аёллари хакида.... Узгартириб фасонни, Очдила | @BekalarUchun

Хозирги замон аёллари хакида....


Узгартириб фасонни,
Очдилар корин,сонни,
Роббим амримда юр деб
Яратган-ку инсонни !?

Узгарди-я юмушлар,
Кайда колди Кумушлар,
Эр булди уй бекаси
Хотин хорижда ишлар.

Нафс отмокда хакалак,
Хамма дунё деб халак,
На булар ахволимиз
Ёрилган куни ФАЛАК !?

Эйбанда,бир оз уйла
Уйлаб туриб,сунг суйла,
Айтма ётлар кушигин
Уз кушигингни куйла.

Тунинг бич буйингга мос,
Булгин узлигинга хос,
Илм-у сохиб аждодлар
Сузин кулогингга ос!

Утган кунинг унутма,
Хом чоригинг курутма,
Бой бериб иймонингни
Махшарда зардоб ютма?

Харкимса юрса саёк,
Бошига ейди таёк,
Шарм-у-хаё эмасми
Узбек кизига маёк.

Келолмасдан нечаси,
Йиглар кундуз-кечаси,
Сизларга тугри келмас
Тунги "Париж кучаси "!!!

Узбек кизи бокира,
Аёллари тохира,
Кимса сиздайин топмас
Кезиб Лондон ,Кохира.(авваллари)

Тилларида боллари,
Гузал уй -хаёллари ,
Сизга урнак эмасми
Нубувват аёллари !

Хар сузида минг маьно,
Улар окила,доно,
Роббим килмиш уларни
Барча муминга ОНА!

Улар сизга андоза,
Калби гавхардан тоза
Уларнинг хусни -хулки
Махшаргача овоза !

Улардек булсак кани !
Пок сакланг аёл шаьнин
Шарм-у хаё эмасми
Аёл калбин гулшани.

Нафсингизга:"Тухта !"-денг,
Охират гамини енг,
Шунда азиз аёллар
Буласиз хурларга тенг.

Утиринг уйни суюб,
Кошга усмани куйиб,
Фарзандлар камол топсин
Кайнок мехризга туйиб.

Каранг эр имконига,
Ташна килманг конига,
Оилангиз айлансин
Мехрнинг маконига !!!

Пок булсин Аёл дили,
Гул булсин Аёл кули,
Шунда ой кизларини
Мунаввар булар йули.

Борган жойдан бахт топар,
Кадр-у -киммат ахд топар,
Бахт билан икболини
Насиямас накд топар !

Кизлар хаётнинг гули ,
Улар Жаннатнинг йули,
Минг дардизга шифодир
Мехрга тулган дили.

Киз берсин коши камон,
Тинч булсин олам-замон,
Хар муминнинг зурёди
Булсин сохиби Иймон!!!

Косимова Мухарамхон.

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g