Get Mystery Box with random crypto!

'Энди дадасини ишдан келишларини эшик ортида туриб кутиб олама | @BekalarUchun

"Энди дадасини ишдан келишларини эшик ортида туриб кутиб оламан. Майли қўни- қўшниларни сигнал овози беҳаловат- у , безор қилмай қўяқолсин. Мен эса дадаси мени кутиб олганимда тотийдиган ҳузурдан бебаҳра бўлмасликларини истайман. Ахир бу мен учун ҳам бахт- ку . Бу дунёда кимгадир керак эканлигингни билиш бу - бахт !

Аммо ўзинг ҳам суйган инсон учун бутун дунёси эканлигингни билиш ...

Бу қандай туйғу экан- а? Таърифига бутунлай тил ожиз бўлган ?! Бахтдан ҳам улуғроқ бу туйғу нима деб аталар экан?

Шукрмикан?

Ҳаловатмикан?

Йўқ, буларнинг бариси биттада нима деб аталаркин? Нима деб аталса ҳам худди ўша туйғу мен ҳозир англаб турган ўша туйғу бўларди..."

Мастура опа дарвозани зичлаб ёпар экан , юзи ҳозир ўзи номини топа билмаган ўша туйғу сабаб лов- лов ёнар эди...

* * *

- Сулаймон ака, - деди Ҳилола Назарбекдан чиқиб катта йўлга тушиб олишгач,- жуда ҳунук иш бўлди-да. Додажоннинг ёнларида ер ёрилмади- ю , нақд унга кириб кетмадим .

- Қўй кўпам сиқилаверма , дадам ўзлари шунақа бироз шарттакироқлар. Доим ҳақиқат тарафдорилар . Ҳақиқат учун ҳеч кимни аяб ўтирмайдилар, ўша инсон ким бўлишидан қатъий назар "Ҳоҳ ўл, ҳоҳ қол" ... Дадамнинг принциплари шунақа, - деди Сулаймон Ҳилолага тушунча берган бўлиб , - аммо қилган айбингни қайта такрорламасанг , сира қайтиб юзингга солмайдилар . Жавоб !

- Аммо-чи , синчковликларига роса қойил қолдим. Битта сочиқ орқали дастурхонни ойижон тузаганларини айтиб ўтирсалар- а ? - деди Ҳилола ҳайратини яшира олмай .

- Сочиқмиш- а ? Сен дадамларни ҳали яхши билмайсан- да , улар тағинам бугун ўқишга кеч қолмаслигимиз учун кўп гапирмадилар ,- деди Сулаймон ўзича керилган бўлиб ,- дадамлар ўша дастурхонда неча хил нарса , яъни буюм ёки егулик турса , шунча хил исбот топиб берадилар . Буям майли ошхонанинг остонасини ҳатламай пиширилаётган таомнинг ҳидидан тузи паст ёки баландлигини , қайси масаллиқ кўп ёки кам қўшилганини айта оладилар. Бунисиям ҳолва...

- Сулаймон ака , шу ергача етар. Мен уларга ёқмайманми деб жуда қўрқиб кетяпман,- деди Ҳилола зорланиб ,- одатда кўпчилик келинлар қайнонасидан қўрқгувчи эди. Аммо мен додажондан...

- Хилола , дадамлардан қўрқишга сира ҳожат йўқ . Нима улар "Бабайка"мидилар- ки , қўрқасан ? Дадамлар шунчаки барча нарсани ўз ўрнида бўлишини истайдиган тартибли ва талабчан инсонлар. Уларнинг йўл - йўриқларини яхшилаб тушуниб олсанг , олам гулистон. Оламда сендан яхшиси йўқ- да ...

Сулаймон шундай деб Ҳилолани тинчлантирган бўлди . Ҳилоланинг ҳам зумда юзларига қон югургилаб қолди :

- Яхши келин бўлишга ҳаракат қиламан , Сулаймон ака. Албатта ҳаракат қиламан,- у шундай деб ниманидир эслагандек бир зум жимиб қолди , сўнгра эрига навбатдаги саволни берди ,-мен ҳозир дарсда қаерда ўтираман? Тушликни ким билан қиламан ? Бошим бирам қотиб қолди- кии...

- Қаерда ўтирардинг ? Қизлар билан ҳар доимги жойингда ўтираверасан- да . Мен ҳам йигитлар билан ўзимни ўрнимда ўтиравераман. Тушлик масаласини вақти келган- да кўрармиз ...

Ҳилоланинг юзи ёришди:

- Қизлардан ажралмаслигим яхши бўлди . Уч кундаёқ уларни соғиндим ...

- Менга қара , улар дарров бизни уйдаги гап- сўзлардан сўрашса, ҳар нимани гапираверма, хўпми ? Ҳозир ҳам, кейинчалик ҳам , тушундинг- а ? Қойил қолдираман деб мақтаниб ҳам ўтирмагин ?! Ҳар ҳолда назар, нафас деган нарсалар бор ...

- Хўп бўлади , Сулаймон ака,- Ҳилола шундай деб эрка оҳангда гапиришга ўтди,- мениям жуда унақа анқовга чиқарманг . Қаерда нима дейишни билсам керак...

- Сени анқов деб ким айтди. Фақат бироз уйқучироқ экансан халос,- тегишди Сулаймон машинани тўхтатар экан ,- келдик , уйқучи хоним ?!

Кутилмаганда Ҳилоланинг хўрлиги келиб кетди :

- Шу қилганингизга , қайтиб ярим кечасигача конспектингизни кўчирмайман. Домла Туйғунов билан ҳам орангизга тушиб бўпман. Керак бўлса , дарсингизни ўзингиз қилинг . Между прочим , мен янги келинман. Аввал келинлик вазифаларимни қойиллатиб олай. Шундоғам ...

#давоми_бор /36
Муаллиф: Хазонрезги


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g