Get Mystery Box with random crypto!

#туннома. Инсон табиатан доим хайрлисига интилади, хайрлисиг | @BekalarUchun


#туннома.

Инсон табиатан доим хайрлисига интилади, хайрлисига умид боғлайди, хайрлисини кутади!

Ёлғонми?! Кулсак ҳам, йиғласак ҳам хайрлисини сўрашимиз...

Яшасак-да, хатто кетар чоғимизда ҳам "бўлса фақат хайрлиси бўлсин!" дейишимиз...

Майли, истаганларимиз бўлмасин. Аллоҳ таоло биздан рози бўладигани бўлсин!

Ана ўша ҳаққимиздаги энг хайрлисидир...

Қуёш ўз ётоғига бош қўйганидан сўнг замин болалари ҳам танасига ҳордиқ истайди!

Қуш тинди, хуш тинди, энди барча учун ором вақтидир!

Хайрли эртани сўраб, намозни намозга боғлайдиганлар биладиган кўхна бир хикмат бор: туғилганимизда айтилган азон-жанозамизда ўқилиши керак бўлган намоз учундир!

Ўртадаги умрни ҳам худди азонни эшитмай қолган гумроҳдек ўтказманг!

Хайрли тун тилаймиз, илоҳим у сиз учун хайрли бўлсин!

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g