Get Mystery Box with random crypto!

Бегоналашув — инсон фаолияти ва унинг натижалари мустақил кучг | Begonalashuv

Бегоналашув — инсон фаолияти ва унинг натижалари мустақил кучга айланиб, инсон устидан ҳукмронлик ва унга ёвузлик қиладиган ҳолатга киришишини ифодалайдиган ижтимоий жараён. Меҳнат шарт-шароити, воситалари ва маҳсули устидан ижтимоий назоратнинг йўқлигида, шахсининг ҳукмрон ижтимоий гуруҳлар томонидан алдамчилик йўли билан бошқариш объектига айлантирилишида намоён бўлади. Бегоналашув киши онгида муайян тарзда акс этади (ижтимоий меъёрларни ёт ва ёвуз меъёрлар сифатида идрок этиш, ёлғизлик ҳисси, лоқайдлик ва бошқалар). Бегоналашув концепциясининг келиб чиқиши Т. Гоббс, Ж. Ж. Руссога бориб тақалади, Ҳегел томонидан эса ривожлантирилди. 20-аср фалсафа, социология ва ижтимоий психологиясида бегоналашувнинг айрим томонлари тадқиқ этилмоқда.

@begonalashish