Get Mystery Box with random crypto!

Блог Бекоффа

Telegram kanalining logotibi beckoffblog — Блог Бекоффа Б
Telegram kanalining logotibi beckoffblog — Блог Бекоффа
Kanal manzili: @beckoffblog
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 172
Kanalning ta’rifi

Блог продюсера из Узбекистана.

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

3

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-06-12 12:35:51
ШОК Хабар. Tashkent Index да 1 млн одам

Бугун Сергелида янги очилган “Tashkent Index” бозорида дефекти бор ва дефектсиз маъиший техникага 40% гача чегирма эълон қилишибди.

Шакарни ҳам 12 минг сўмдан топишингиз мумкин. Эрталаб соат 6 дан бозорга биринчи мартта бориб ўзим кўрдим, ўтган сафарги Атласдек тумонат одамни катта бозор ютиб юборади.

Кўрамиз бугун кечгача бозорга ярим миллион одам ташриф буюрадими, ёки тумонат фақат ўтган ойларда бўлганмиди

Шакарга пули йўқ одамларни, техникага қаердан пули бўларди деган коментларнт ёзманг, ўтган сафар шу гапларни айтганимда қанча миясига қурт тушганлар негатив ёзишди.

Кечқурун Музқаймоқ Party бўларкан, нималигини билмайман-ку, лекин бугун бозорга 1 млн одам келиши мумкин.

Чегирмали маъиший техника, 12 минг шакар, Музқаймоқ Party. Войдод! Агар талашишни видеоларини ололсангиз, бизга жўнатинг, у борасида ҳам видео қиламиз.

Кейинги мавзу Шакар тўғрисида бўлади. Шакарсиз

https://t.me/BeckoffBlog
379 views09:35
Ochish/sharhlash
2022-06-12 04:15:29
Эрталаб соат 05:00 да кўчага айлангани чиқиб контент олгим келиб қолдт. Жиннига закон йўқ деган ибооани эшитганмисиз? Шунинг учун шартта метрога тушиб Сергелига йўл олдим. Видеоимни мазмуни қандай чиқишини аҳамияти йўқ хозир. Унга бўлган эътибор муҳимроқ аслида. Кейин метрода Сергелига бормагандим. Сайр қилиб келай, этганча Индексга қайси бекатдан чиқилади?
302 views01:15
Ochish/sharhlash
2022-06-07 18:03:10 Зерикиб кетмадингиз деган умиддаман. Дам олиш тугади, бугун эрта янги видеочиқишларимни кутиб қолинг. Гапирадиган мавзулар ҳам кўпайиб кетибди Хейтерларга салом.

Тайёрланиб туринглар
397 views15:03
Ochish/sharhlash
2022-05-18 08:04:02
Тролл уз ва Дима Қаюм кўрпача экспертлари

Информацион майдонда охирги пайтда давлатни ва амалдорларни «танқид» йўли билан танилган блогерлар кўпайиб кетган

Фейсбук қатламини деярли 98% блогери танқид йўлини танлаган. Саводи борми йўқми, бир тийин

Кеча ўша «танқидчилар» устидан эксперимент ўтказдим. Гап шундаки «танқид» йўналишида ишлайдиган блогерлар, ўзлари танқидни кўтара олмас экан

Берилаётган материални текшириб, аниқлаштириб кейин кенг оммага тақдим қилиш керак деган мурожатимга ҳақорат жавоблари келиб туша бошлади

Кеча тухумдан чиққан жўжачалар ҳаммани танқид қилишса майли экан, уларни танқид қилиш мумкинмас бўлибди. Зўр ўрнашиб олишибдику

Шундан хулоса келади-ки, сиз обуна бўлган блогерларингиз, блогер ҳам эмас, оддий диван экспертлари бўлиб чиқишди. Диван ҳам майли баландроқ, кўрпача экспертлари

Конструктив диалог қуролмайдиганларга блогер деб аташ мумкинми? 2 та гапни эплаб гапиролмайди, интернетда эса ўзидан шер

Ўйлаб кўринг, мулоҳаза қилинг. Ҳасадга йўйманг, саводсизларга ҳасад қилинмайди
5.5K views05:04
Ochish/sharhlash
2022-05-15 20:29:47
Тошкент шаҳрини хокимини тошкентлик бўлмаган блогерлар танқид қилишса, таъмагирлик даражасига етиб борди.

Энг қизиғи вилоятдан келган блогерлар ўз вилоятини хокимини танқид қилишмаяпти нимагадир.

Яшил макон дастури орқали Тошкент шаҳрига HYDROSEEDING — сув пуркаш йўли билан янгича усулда гул экиш технологияси етиб келди.

Лекин, нимагадир бутун умри давомида мол боқиш билан катта бўлган блогерлар бу технологияни охиришагача ўрганиб чиқмасдан, «Президент келадиган жойга ерни яшил рангга бўяб чиқишмоқда» деган хайпни тарқатишди.

Бу хабарларни эса маълумотларни критик фикрлай олмайдиганлар эса еб ўтиришибди.

Бўлар бўлмас ҳам ҳозир блогер бўлиб кетган, печкачи ҳам, молбоқар ҳам

Бир нарсани ҳаммангиздан сўраган бўлар эдим, фаросатингизни оширинг илтимос!

https://t.me/BeckoffBlog
777.4K viewsedited  17:29
Ochish/sharhlash
2022-05-13 22:49:30
Таниқли кўча граффити рассоми inkuzart Гагарин хайкали атрофидаги деворга Оксана Чусовитинага атаб граффити чизибди.

Ўша куннинг ўзида кўча “хулиганлари” расмга уятли деталлар билан ўз “одобларини” кўрсатиб чизиб тўлдириб қўйишган. Ачинарлиси расм мактабни тўғрисида турибди

Буни кўрган хокимият вакиллари inkuzart қилган меҳнатни инобатга олиб, бошқаларга ўхшаб деворни бўяб ташламасдан, тўғрилаб, уятсиз деталларни очиқ баданга ёпиқ кийдириб демонтаж қилганига дарров хар доимгидек - Никита Макаренко, Kurbanoff номли блогерлар, Uznews, Podrobno.Uz сайтлари Хокимиятни ишини танқид қилиб, санъатни тушунмаганликда айблашибди.

Қани ўша inkuzart жаноблари ўзи чизган расмни, бузилганини инобатга олиб тўғирлаб кетганида. Қани ўша inkuzart Леонардо да Винчини ўша машхур - боласини эмизиб ўтирган Мадоннани асарини Чорсу ачавот махалласидаги деворларига чизишга “дух”и етармикин? Махаллани одамлари хайдаб юборса шу блогер, журналистлар ёнини олиб чиқишолармикин?


https://t.me/BeckoffBlog
6.6K views19:49
Ochish/sharhlash
2022-05-12 20:30:26
Нима учун Узавто мошиналарини нарҳи кўтарилишида одамларни ўзи айбдор?


Интернетда «севимли» мавзулардан бири бўлган, аслида эса одамни кўнглини айнитадиган мавзулардан бири бу «Узавто» автомобилларини нарҳ-навоси. Аслини олганда «Узавто» автомобилларини нарҳи бутун дунёнинг сотувдаги нарҳидан деярли фарқ қилмайди.

Сиз бу фактни «севимли блогерларингизни» гапига кирмасдан ўзингиз чет элни нарҳи билан солиштириб кўринг.

Автомобилларни нарҳи ошиб боришида эса бемалол «Кеча салондан чиқди» дейдиган олиб сотарларни айблашингиз мумкин. Бозорда

«Кеча салондан чиқди» автомобиллар $2000-$3000 устама билан сотиляпти.

Атласдаги «Олиб-сотарлар» мавзусини энди тушундингиз деган умиддаман Фаросатингиз билан мулоҳаза қилинг!
6.5K views17:30
Ochish/sharhlash
2022-04-26 16:01:46
18 минг одам Атласга нимага борганди?

Кеча кўрдингизми Атлас савдо дўконларида тўпланган тумонат одамни? Нақ 18 минг одам техника оламан деб борибди. Қани эди театрга, китоб дўконига, тасвирий санъат галлереясига ёки эҳсонга шунча одам йиғилганида эди.

Арзон экан деса лом ютадиган даражага келиб қолдикми? Наҳотки технигака очарчилик даврига келиб бўлган бўлсак. Бир неча йил аввал скверда текин ош тарқатишганида ҳам шунга ўхшаш воқеа бўлганди. «Халқ қийналвотти» деган одамлар шундай бўлса керак. Узавтони договорлари очилганида ҳам шундай тумонат одамни кўрсангиз бўлади. Энди савол халқ ростдан ҳам қийналмоқдами?


https://t.me/BeckoffBlog
6.2K views13:01
Ochish/sharhlash
2022-04-23 14:53:17
KUN.UZ Журналисти шарманда бўлди


Кеча Миллий банк ёнида баланд бинодан ўзини пастга ташлаган эркак ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу воқеа ходисани ажабланарли тарафи, ўлим билан якун топган жой тергов ҳаракатлари олиб борилиш жойи ўраб олиниб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилаётган жойга дарров журналист ва блогерлар югуриб бориши ва журналистик суриштиров олиб бормоқчи бўлганлиги бўлди.

Яна янгиликлар сайти мухбири прокуратура ходимлари билан ўчакишиб, ўз ҳуқуқини билмагани, тергов олиб борилаётган жойга "журналист"лигини пеш қилиб кирмоқчи бўлгани жуда ачинарли ҳолат. Яхшиям прокуратура ходими юмшоқроқ экан, бўлмаса тергов жараёнига ҳалақит қилмоқда деб 15 суткага олиб кетиши ҳам мумкин эди.

Видеони кўргсангиз бунга асослар етарли эканини кўрардингиз.
Журналистика бу сизга дуч келган одам билан "Мен журналистман, менга ҳамма нарса мумкин" дегани эмас. Журналистика асосларини ўрганиб кейин бу соҳага қадам қўйинг!

Журналистлар қонун қоидани билмаса. Уят, шарманда!
7.4K views11:53
Ochish/sharhlash
2022-04-23 04:48:15 Только что посмотрел нового Бэтмена. Очень и очень слабо. Лучше бы его не снимали
5.4K views01:48
Ochish/sharhlash