Get Mystery Box with random crypto!

KUN.UZ Журналисти шарманда бўлди Кеча Миллий банк ёнида бала | Блог Бекоффа

KUN.UZ Журналисти шарманда бўлди


Кеча Миллий банк ёнида баланд бинодан ўзини пастга ташлаган эркак ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу воқеа ходисани ажабланарли тарафи, ўлим билан якун топган жой тергов ҳаракатлари олиб борилиш жойи ўраб олиниб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилаётган жойга дарров журналист ва блогерлар югуриб бориши ва журналистик суриштиров олиб бормоқчи бўлганлиги бўлди.

Яна янгиликлар сайти мухбири прокуратура ходимлари билан ўчакишиб, ўз ҳуқуқини билмагани, тергов олиб борилаётган жойга "журналист"лигини пеш қилиб кирмоқчи бўлгани жуда ачинарли ҳолат. Яхшиям прокуратура ходими юмшоқроқ экан, бўлмаса тергов жараёнига ҳалақит қилмоқда деб 15 суткага олиб кетиши ҳам мумкин эди.

Видеони кўргсангиз бунга асослар етарли эканини кўрардингиз.
Журналистика бу сизга дуч келган одам билан "Мен журналистман, менга ҳамма нарса мумкин" дегани эмас. Журналистика асосларини ўрганиб кейин бу соҳага қадам қўйинг!

Журналистлар қонун қоидани билмаса. Уят, шарманда!